Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқобилов Нусратилла Норсаитовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестициялардан самарали фойдаланиш асосида  минтақа иқтисодиёти барқарор  ўсишини таъминлаш», 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2482.
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангриберган Досчанович, иқтиcодиёт фанлари
доктори, профессор; Маденова Эльмира Нзаматдиновна, иқтисодиёт фанлари бўйича
фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиёти барқарор ўсишини таъминлашда унинг инвестицион салоҳиятидан унумли фойдаланиш, инвестицияларнинг ҳудуд иқтисодий ўсишидаги самарадорлигини ошириш бўйича илмий услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиёти етакчи тармоқлари инвестицион жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизими ресурс, ишлаб чиқариш, истеъмол, инфратузилма, инновацион, меҳнат, институционал, молиявий  салоҳият  гуруҳлари  бўйича  такомиллаштирилган;
 жанубий минтақа ЯҲМ  ўртача ўсишининг 70,4 фоизи  марказлашган ва 29,6 фоизи марказлашмаган инвестициялар ҳисобидан бўлишлиги корреляцион-регрессион жараёнли ёндашуви ёрдамида асосланган;
жанубий минтақа туманларида яшил инновациялар, яшил энергиядан фойдаланиш, юқори иқтисодий ўсиш, институционал қулайлик омиллари асосида қисқа (7-9 фоиз) ва узоқ (14-17 фоиз) муддатли инвестицион самарадорликка эришиш таклифи асосланган;
минтақаларни комплекс ривожлантиришда инвестицияларни жалб қилишнинг  устувор йўналишларини кўрсатиб берувчи 2022-2028 йилларга мўлжалланган  прогноз  кўрсаткичлари  ишлаб  чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестициялардан самарали фойдаланиш асосида минтақа иқтисодиёти барқарор ўсишини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
минтақа иқтисодиёти етакчи тармоқлари инвестицион жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизими ресурс, ишлаб чиқариш, истеъмол, инфратузилма, инновацион, меҳнат, институционал, молиявий  салоҳият  гуруҳлари  бўйича таклиф Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 15 июндаги “Вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги VI-29-7-8-0-K/21-cон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 29 ноябрдаги 07-07/3186-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақада инвестицияларни истиқболли соҳаларга йўналтириш ҳамда инвестицион жозибардорликни ошириш имконияти яратилган;
Жанубий минтақа ЯҲМ  ўртача ўсишининг 70,4 фоизи  марказлашган ва 29,6 фоизи марказлашмаган инвестициялар ҳисобидан бўлишлиги корреляцион-регрессион  таҳлил  ёндашуви  ёрдамида  асослаш бўйича таклиф Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 15 июндаги “Вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги VI-29-7-8-0-K/21-cон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 29 ноябрдаги 07-07/3186-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  марказлашган ва марказлашмаган инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги  7-8 фоизга ошишига олиб келган;
жанубий минтақа туманларида яшил инновациялар, яшил энергиядан фойдаланиш, юқори иқтисодий ўсиш, институционал қулайлик омиллари асосида қисқа (7-9 фоиз) ва узоқ (14-17 фоиз) муддатли инвестицион самарадорликка эришиш бўйича таклиф Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 15 июндаги “Вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги VI-29-7-8-0-K/21-cон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 29 ноябрдаги 07-07/3186-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  жанубий минтақа туманлари иқтисодиёт тармоқлари ихтисослашуви натижасида  ЯҲМ ни  ўртача йилига 8-12 фоизга  ошишига олиб келган;
минтақаларни комплекс ривожлантиришда инвестицияларни жалб қилишнинг устувор йўналишларини кўрсатиб берувчи 2022-2028 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 15 июндаги “Вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги VI-29-7-8-0-K/21-cон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 29 ноябрдаги 07-07/3186-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Жанубий минтақа (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида) ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг истиқболдаги ривожланишини ҳисобга олиб, 2022-2028 йилларда минтақа иқтисодиёти тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмлари тенденцияларини прогноз қилиш имконияти пайдо бўлган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish