Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Лазизбек Убайдулло ўғлининг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизматлар соҳасида электрон тижоратни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2138.
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уролович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03  
Расмий оппонентлар: Илхомжон Юлдашевич Умаров, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Рузиев Шоҳрузбек Равшан ўғли, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида хизматлар соҳасида электрон тижоратни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кўп томонлама алоқалар билан шаклланувчи, маълумотларни электрон алмашиш, хавфсизликни таъминлаш, электрон тижорат инфратузилмасини ҳамда электрон каталоглар ва электрон тўловлар тизимини жорий этиш орқали электрон тижоратнинг таркибий элементлари асосланган; 
кичик бизнес субъектлари бўлган корхоналарда электрон тижорат тизимини таҳлил этиш, лойиҳалаштириш, синовдан ўтказиш, жорий этиш ҳамда ривожлантириш босқичлари ёндашувига кўра электрон тижорат тизимини концептуал модели асосланган;
электрон тижорат тизими шаклланишига сарфланган инвестициялар, тизимни лойиҳалаштириш ҳамда иқтисодий самарадорликни белгиловчи индикаторларга кўра корхонани электрон тижорат тизимлари самарадорлигини баҳолаш такомиллаштирилган;
интернет дўконларда аутсорсингни, бизнес-моделни, ягона савдо майдончасини, дастурий таъминот тўпламини ҳамда виртуал дўконлар базасида ўзаро интеграцияга йўналтирилган корхонани онлайн дўкон логистикасига хизмат кўрсатиш стратегияси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизматлар соҳасида электрон тижоратни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўп томонлама алоқалар билан шаклланувчи, маълумотларни электрон алмашиш, хавфсизликни таъминлаш, электрон тижорат инфратузилмасини ҳамда электрон каталоглар ва электрон тўловлар тизимини жорий этиш орқали электрон тижоратнинг таркибий элементлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2022-2026 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида электрон тижоратни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 18-январдаги 11/02-15-286-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида электрон тижоратда кўп томонлама алоқалар билан шаклланувчи тизим элементлари ўртасида ўзаро алоқадорликни таъминлаш имконини берган;
кичик бизнес субъектлари бўлган корхоналарда электрон тижорат тизимини таҳлил этиш, лойиҳалаштириш, синовдан ўтказиш, жорий этиш ҳамда ривожлантириш босқичлари ёндашувига кўра электрон тижорат тизимини концептуал моделидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг «Экспорт, импорт, савдо масалалари, маҳсулот ва хизматларни стандартлаштириш ва сертификациялашга кўмаклашиш тўғрисида»ги Низомига асосан «Тадбиркорлик субъектларининг савдо фаолиятини ривожлантириш» концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 18-январдаги 11/02-15-286-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электрон тижорат тизимини шакллантиришга самарали комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш имконини берган;
электрон тижорат тизими шаклланишига сарфланган инвестициялар, тизимни лойиҳалаштириш ҳамда иқтисодий самарадорликни белгиловчи индикаторларга кўра корхонани электрон тижорат тизимлари самарадорлигини баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг «Экспорт, импорт, савдо масалалари, маҳсулот ва хизматларни стандартлаштириш ва сертификациялашга кўмаклашиш тўғрисида»ги низомига асосан «Тадбиркорлик субъектларининг савдо фаолиятини ривожлантириш» концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 18-январдаги 11/02-15-286-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш электрон тижорат тизимининг натижаларини баҳолаш учун тадбиқ этилаётган кўрсаткичларни алоҳида йўналишларда тизимлаштириш асосида уларнинг иқтисодий ва тижорат самарадорлигини аниқлашга ҳисса қўшган;
интернет дўконларда аутсорсингни, бизнес-моделни, ягона савдо майдончасини, дастурий таъминот тўпламини ҳамда виртуал дўконлар базасида ўзаро интеграцияга йўналтирилган корхонани онлайн дўкон логистикасига хизмат кўрсатиш стратегияси асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2022-2026 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида электрон тижоратни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 18-январдаги 11/02-15-286-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш электрон бизнес стратегиясининг асосий хусусиятларидан, истеъмолчиларнинг талабини максимал қондириш асосида корхоналарнинг электрон тижорат самарадорлигини 15,0 %га ошириш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish