Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашов Жамшид Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий бюджет даромадларини прогнозлаштириш ҳамда даромадларни ошириш масалалари”, 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2227.
Илмий раҳбар: Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Буранова Лола Вахобовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджет даромадларини прогнозлаштириш ҳамда маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний шахслар томонидан чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширганлиги учун харид миқдорининг 1 фоиз миқдоридаги тўловларни қайтариш орқали товар айланмаси ҳажми ва даромадларни ошириш таклифи асосланган;  
кўчмас мулк объектларга нисбатан солиқ базаси миқдори 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда ўрнатилган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслигини белгилаш ҳамда, ушбу шарт бажарилмаган тақдирда, солиқ тўловчини кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли деб топиш орқали маҳаллий бюджетга жалб этиладиган қўшимча маблағлар манбаини яратиш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда миқдорларни белгилаш, ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларидан иборат бўлган ва ходимлар умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этадиган юридик шахслар томонидан эгалланган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаларига 0,25 коэффициент ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда маҳаллий бюджетларнинг солиқли даромад манбаларининг кўп омилли эконометрик моделлари асосида 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий бюджет даромадларини прогнозлашириш ҳамда даромадларни ошириш масалалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жисмоний шахслар томонидан чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширганлиги учун харид миқдорининг 1 фоиз миқдоридаги тўловларни қайтариш орқали товар айланмаси ҳажми ва даромадларни ошириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли молия-солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 20 декабрдаги 15-02889-сон, 2022 йил 17 январдаги 15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноз қийматларини аниқлаштириш ва даромад манбалари оптимал шакллантириш имкони яратилган;
кўчмас мулк объектларга нисбатан солиқ базаси миқдори 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда ўрнатилган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслигини белгилаш ҳамда, ушбу шарт бажарилмаган тақдирда, солиқ тўловчини кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли деб топиш орқали маҳаллий бюджетга жалб этиладиган қўшимча маблағлар манбаини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 20 декабрдаги 15-02889-сон,  2022 йил 17 январдаги 15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳаллий бюджетга 465 млрд. сўм миқдорида қўшимча маблағларни жалб этиш базаси яратилган; 
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда миқдорларни белгилаш, ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларидан иборат бўлган ва ходимлар умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этадиган юридик шахслар томонидан эгалланган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаларига 0,25 коэффициент ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 20 декабрдаги 15-02889-сон,  2022 йил 17 январдаги 15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳаллий бюджетга 578,2 млрд. сўм миқдорида қўшимча маблағлар тушишига олиб келган;
Ўзбекистонда маҳаллий бюджетларнинг солиқли даромад манбаларининг кўп омилли эконометрик моделлари асосида 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи ушбу йилларга тегишли маҳаллий бюджетларни ўрта муддатли даромад манбаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 20 декабрдаги 15-02889-сон, 2022 йил 17 январдаги 15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ўрта муддатли тузишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган ҳамда маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноз қийматларини аниқлашнинг объективлигини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish