Sayt test rejimida ishlamoqda

Баймурадов  Шохрух  Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электрон савдоларни ривожлантириш орқали мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш истиқболлари», 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt872.
Илмий раҳбар: Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Насырходжаева Дилафруз Сабитхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жахонгиров Илимдоржон Жаҳонгиржон ўғли иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон савдоларни ривожлантиришнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “электрон савдо” тушунчасининг моҳияти интернет тармоқлари ёрдамида амалга ошириладиган барча турдаги товар ва хизматларни сотиш ҳамда сотиб олиш билан боғлиқ бизнес жараёнлари орқали намоён бўлувчи рақамли иқтисодиёт соҳасига оид хусусиятларни ифодалаш ёндашувига кўра такомиллаштирилган;
электрон савдо ва унинг очиқ фаолияти учун зарур инфратузилма элементларидан иборат “Рақамли экотизим” таркибининг ўзаро ички мувофиқлигин таъминлашга кўра чакана савдо ялпи ҳажмининг ўсиш суръатини ошириш чегараси асосланган;
давлат бюджети ташкилотлари учун маҳсулот ва хизматларнинг тўғридан-тўғри электрон харидини амалга оширишда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 25 баравари ҳажмида белгилаш давлат харидлари жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлашнинг оптимал чегараси эканлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва электрон савдолар орқали сотиш ҳажмининг 2026 йилга қадар ўсиш суръатлари прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон савдоларни ривожлантириш орқали миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра интернет тармоқлари ёрдамида амалга ошириладиган барча турдаги товар ва хизматларни сотиш ҳамда сотиб олиш билан боғлиқ бизнес жараёнлари орқали намоён бўлувчи рақамли иқтисодиёт соҳасига оид хусусиятларни ифодалаш ёндашувига кўра такомиллаштирилган “электрон савдо” тушунчасининг моҳияти “Давлат иқтисодиёти ва сиёсати” номли ўқув қўлланмага киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи). Мазкур такомиллаштирилган таърифнинг киритилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларида электрон савдо тўғрисидаги назарий тушунчаларнинг янада мустаҳкамланиши ҳамда амалиётга жорий этиш борасидаги кўникмаларнинг шаклланишига имкон яратган;
электрон савдо ва унинг очиқ фаолияти учун зарур инфратузилма элементларидан иборат “Рақамли экотизим” таркибининг ўзаро ички мувофиқлигин таъминлашга кўра чакана савдо ялпи ҳажмининг ўсиш суръатини ошириш чегарасидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 ноябрдаги ПҚ-14-сонли “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 03/17-03-20/35-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида электрон тижорат соҳасида фаолият юритиш имкониятлари кенгайтирилган ва электрон савдо элементлари фаолияти учун қонуний асос яратилган;
давлат бюджети ташкилотлари учун маҳсулот ва хизматларнинг тўғридан-тўғри электрон харидини амалга оширишда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 25 баравари ҳажмида белгилаш давлат харидлари жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлашнинг оптимал чегарасидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган “2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 03/17-03-20/35-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида давлат харидлари бўйича ахборот тизимларига харид қилиш тартиб-тамойилларининг электрон шаклда амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уларни модернизация қилиш белгиланган;
Ўзбекистон Республикасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва электрон савдолар орқали сотиш ҳажмининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган ўсиш суръатларининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли “Рақамли Ўзбекистон -2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 03/17-03-20/35-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва электрон савдолар орқали сотиш ҳажмининг узоқ муддатли истиқболдаги кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish