Sayt test rejimida ishlamoqda

Суванова Камола Раимқул қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида тасвирий санъат намуналари асосида ижодкорликни шакллантириш”, 13.00.01 - Пeдaгoгикa нaзaрияcи. Пeдaгoгик тaълимoтлaр тaрихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped 924.
Илмий рахбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махмудова Муяссар, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, прoфeccoр. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Caмaрқaнд дaвлaт унивeрcитeти ҳузуридaги PhD. 03/30.01.2020.Ped.02.06
Расмий оппонентлар: Тайланова Шохида Зайниевна, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, доцент; Булатов Саидахбор Собитович, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида тасвирий санъат намуналари асосида ижодкорликни шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида тасвирий санъат намуналари асосида ижодкорликни шакллантиришга таъсир кўрсатувчи ақлий салоҳият ва интеллектуал, эмоционал-ахлоқий тайёргарлик, креатив салоҳият,  каби субъектив омиллар креатив муҳитнинг продуктив таъсирчанлигини оширишга қаратилган волюнтатив-эмпатик даражасини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
тасвирий санъат асарлари орқали бошланғич синф ўқувчиларида ижодкорликни шакллантириш жараёнлари ижод намуналарини англаш, баҳолаш, системалаш, стилларга ажратиш, улар моҳиятини дунёқараш сифатида онтологик тушунишга йўналтирилган компетенциявий, акмеологик ва аксиологик ёндашувларнинг ўзаро интегратив динамикасига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида тасвирий санъат намуналари асосида ижодкорликни шакллантиришнинг педагогик модели бадиий таълимга доир инновациялар ва рақамли технологиялар уйғунлиги билан боғлиқ мақсадли, рефлексия, трансформация, креативликка хос тактик, интенсив таъсир кўрсатиш, рағбатлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган оператив вазифаларнинг қайта алоқаси продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
тасвирий санъат асарларининг бошланғич синф ўқувчиларида ижодкорликни шакллантириш бўйича майда бармоқлар моторикаси, ранг тасвирларни англаш ва ифодалаш, креативликка ўргатиш методикаларини ишлаб чиқиш билан  боғлиқ дидактик шарт-шароитлари мотивацион ютуқлар диагностикаси ва креатив топшириқлар мажмуидан комплекс фойдаланишнинг педагогик механизмини декрипторлар билан интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида тасвирий санъат намуналари асосида ижодкорликни шакллантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида тасвирий санъат намуналари асосида ижодкорликни шакллантиришга таъсир кўрсатувчи ақлий салоҳият ва интеллектуал, эмоционал-ахлоқий тайёргарлик, креатив салоҳият,  каби субъектив омилларни креатив муҳитнинг продуктив таъсирчанлигини оширишга қаратилган волюнтатив-эмпатик даражасини қатъий белгилаш орқали аниқлаштириш, тасвирий санъат асарлари орқали бошланғич синф ўқувчиларида ижодкорликни шакллантириш жараёнларини ижод намуналарини англаш, баҳолаш, системалаш, стилларга ажратиш, улар моҳиятини дунёқараш сифатида онтологик тушунишга йўналтирилган компетенциявий, акмеологик ва аксиологик ёндашувларнинг ўзаро интегратив динамикасига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Тасвирий санъат фанини ўқитиш концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 8 ноябрдаги 01/11-02/02-1572-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда тасвирий санъат фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида тасвирий санъат намуналари асосида ижодкорликни шакллантиришнинг педагогик моделини бадиий таълимга доир инновациялар ва рақамли технологиялар уйғунлиги билан боғлиқ мақсадли, рефлексия, трансформация, креативликка хос тактик, интенсив таъсир кўрсатиш, рағбатлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган оператив вазифаларнинг қайта алоқаси продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослашган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг мутахассислик фанлари бўйича янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, каталог-альбомлар ва материалларни тайёрлаш ҳамда чоп этиш режасининг (№07-01/1-998) ўқув-методик мажмуаларини яратиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 8 ноябрдаги 01/11-02/02-1572-сон маълумотномаси).  Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ижодкорликни тасвирий санъат намуналари воситасида шакллантиришнинг дидактик таъминоитини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
 тасвирий санъат асарларининг бошланғич синф ўқувчиларида ижодкорликни шакллантириш бўйича майда бармоқлар моторикаси, ранг тасвирларни англаш ва ифодалаш, креативликка ўргатиш методикаларини ишлаб чиқиш билан  боғлиқ дидактик шарт-шароитларини мотивацион ютуқлар диагностикаси ва креатив топшириқлар мажмуидан комплекс фойдаланишнинг педагогик механизмини декрипторлар билан интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи”, “Мавзу”, “Тақдимот” кўрсатувлари сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 30 сентябрдаги 01-13-1541-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда ижодкорликни шакллантиришда мактаб, оила ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигини таъминлшга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish