Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Мухтор Хужаяровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон таълим муҳитида талабаларда ахборот хавфсизлигининг дидактик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2450.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, доцент 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мутахассисларни ахборот хавфсизлиги бўйича касбий тайёргарлигини таъминлашга ёрдам берадиган педагогик шартларнинг назарий-методик жиҳатдан такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида талабаларнинг ахборот хавфсизлиги ва улар ўртасидаги таълимий ҳаракатларни идентив бошқариш жараёнининг методик тизимини ташкил этувчи ўқув-услубий фаолият, ташкилий-фаолиятли, натижавий-баҳолаш қисмлари мазмуни ўқитиш субъектларида гипокинезия ва гиподинамиянинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш функцияларига таяниш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг ахборот хавфсизлигига оид кўникмалари касбий фаолият билан боғланиб, ахборот хавфсизлигини амалга ошириш, электрон таълим муҳитига ахборот хавфсизлиги тушунчаларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини ўқитиш технологияларидан фойдаланиш, виртуал таълимдаги виртуал аддикцияни ривожлантириш симптомлари ҳамда мезонларини аниқлаш орқали ахборот хавфсизлигини ривожлантириш мазмуни такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида ахборот хавфсизлигини дидактик таъминоти мустақил таълим олишга таъсир кўрсатувчи ташкилий ва коммуникацион омиларини таснифлаш, ўқув фанларининг ахборот хавфсизлиги, унинг элементлари ва уларнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан бошқа фанлар билан боғлиқлиги қонуниятларига асосланган ҳолда профилактик йўналишларни аниқлаштириш асосида бойитилган;
 “Ахборот хавфсизлиги” ўқув курсининг мазмуни касбий йўналтирилган ва умумкасбий фанлар билан узвийлаштирилган тузилмаси тармоқ технологиясига оид масалаларни дастурлаштириш компетентлигини шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнида талабаларда ахборот хавфсизлигини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ва таълим сифатини оширишга доир таклифлар асосида:
электрон таълим муҳитида талабаларнинг ахборот хавфсизлиги ва улар ўртасидаги таълимий ҳаракатларни идентив бошқариш жараёнининг методик тизимини ташкил этувчи ўқув-услубий фаолият, ташкилий-фаолиятли, натижавий-баҳолаш қисмлари мазмуни ўқитиш субъектларида гипокинезия ва гиподинамиянинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш функцияларига оид илмий-методик натижалардан ОТ – Атех -2018-519 “Компьютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Web - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 ноябрдаги 02-07-4169/04-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф олий таълим муассасасаларида ахборот хавфсизлиги фанидан талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг ахборот хавфсизлигига оид кўникмалари касбий фаолият билан боғланиб, ахборот хавфсизлигини амалга ошириш, электрон таълим муҳитига ахборот хавфсизлиги тушунчаларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини ўқитиш технологияларидан фойдаланиш, виртуал таълимдаги виртуал аддикцияни ривожлантириш симптомлари ҳамда мезонларини аниқлаш орқали ахборот хавфсизлигини ривожлантириш мазмунига оид таклиф ва тавсиялардан «Ахборотни ҳимоялаш» номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 ноябрдаги 02-07-4169/04-сон маълумотномаси, Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 29 сентябрдаги 2-сон қарорига асосан 367-сон нашр рухсатномаси). Мазкур қўлланма Дастурий инжиниринг, Амалий математика таълим йўналишлари талабаларининг ахборот хавфсизлигини ўрганиш шароитида хавфсизлик бўйича мутахассисларни тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда электрон ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
электрон таълим муҳитида ахборот хавфсизлигини дидактик таъминоти мустақил таълим олишга таъсир кўрсатувчи ташкилий ва коммуникацион омиларини таснифлаш, ўқув фанларининг ахборот хавфсизлиги, унинг элементлари ва уларнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан бошқа фанлар билан боғлиқлиги қонуниятларига асосланган ҳолда профилактик йўналишлари аниқлаштиришга оид таклифлардан И-ХТ-0-19929-ракамли “Таълим қорақалпок тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар буйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган(Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 ноябрдаги 02-07-4169/04-сон маълумотномаси). Натижада, “Ахборот хавфсизлиги” нинг дидактик таъминотини такомиллаштиришнинг назарий имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish