Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Феруза Холбоевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I . Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини  Англия маданиятига қизиқишларини шакллантириш орқали такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped19.

Илмий раҳбар: Аннамуратова Светлана Каримовна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика унверситети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

 Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори профессор; Халилова Шахноза Турғуновна, педагогика фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида Англия маданиятига қизиқишни шакллантириш орқали  касбий компетенциясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлик даражасини ифодаловчи мотивацион, когнитив, технологик, ижтимоий-коммуникатив ва рефлексив кўрсаткичларини такомиллаштириш босқичлари белгиланган;

талабаларнинг Англия маданияти, миллий қадриятларига бўлган қизиқишлари, ҳиссий-эмоционал фаолияти, касбий ва шахсий компетенциясининг ривожланиш даражаси  аниқланган;

бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган аудиториядан ташқари «Англия маданияти», «Маданиятшуносликка оид ёндашувлар», «Замонавий ўқитувчининг компетенцияси» мавзуларида машғулотлар мажмуи ишлаб чиқилган; 

бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг Англия маданиятига бўлган қизиқишини ривожлантириш орқали касбий компетенциясини такомиллаштириш бўйича умумий ўрта таълим мактаб инглиз тили ўқитувчилари учун «Замонавий ўқитувчининг касбий компетенцияси», «Ўқитувчининг касбий компетенциясини ривожлантириш» номли тавсиялар  ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Англия маданиятини ўрганиш асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари асосида:

ўқувчиларни Англия маданиятига ўргатиш бўйича бўлажак инглиз тили ўқитувчисининг методик компетентлигини баҳолаш параметрларидан «Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари ва педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйилган давлат талаблари»ни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган («Ўзстандарт» агентлигининг 2013 йил 5 мартдаги қарори билан тасдиқланган ва 2767: 2013 3523 рақам билан давлат реестрида рўйхатга олинган). Ушбу давлат талабларининг  жорий этилиши чет тиллар ўқитувчиларининг узлуксиз малака ошириш жараёнида касбий компетентлигини такомиллаштиришга хизмат қилган;

бўлажак инглиз тили ўқитувчилари касбий компетентлиги даражасининг шаклланганлик кўрсаткичларининг мотивацион, когнитив, технологик, ижтимоий –коммуникатив ва рефлексив мезонлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида»ги, 2012 йил 11 декабрдаги 488-сонли буйруғи ижроси юзасидан Навоий давлат педагогика институти ректорининг 2012 йил 22 декабрдаги 295/1 ИМО-сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида фойдаланилган. Ушбу мезонлар тизими олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйилган малакавий талаблар мазмунига сингдирилган ҳамда такомиллаштирилган фан дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишга хизмат қилган;

 бўлажак инглиз тили ўқитувчилари касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, назарий-амалий асослари, дидактик таъминоти ҳамда технологик жиҳатлари олий таълим, ХТВ муассасаларида «Умумий педагогика» «Педагогика», «Инглиз тили» фанларидан ўқув дастурлари мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 9 январдаги 01-02 /3-5-сон буйруғи). Натижада такомиллаштирилган дидактик таъминотнинг жорий этилиши олий таълим муассасаларида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish