Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Шахзода Бахтияровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим сифатини баҳолаш тизимини такомиллаштиришда инновацион ёндашув (хорижий тажрибалар асосида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1268.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Ҳасанова Кибриё Ҳасановна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Тайланова Шоҳида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдуллаева Шахноза Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот:  Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади хорижий тажрибалар асосида талабалар билимини баҳолашнинг  инновацион ёндашувларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим сифатини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича мониторинг дастурининг тузилмаси ва мазмуни хорижий университетларнинг тажрибасини (кредит-модул тизими, академик муҳитдаги динамик ўзгаришлар, “билимларни тижоратлаштириш», “трансмиллий таълим”) ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган;
таълим сифати концепциясининг мазмуни таълим жараёнининг операцион-коррелятив босқичларини белгилаш ҳамда олий таълим сифати ва рақобатбардошлигини таъминловчи педагогик механизмларни аниқлаш асосида бойитилган;
олий таълим сифатига таъсир қилувчи асосий таркибий қисмлар (рейтинг; компетенцияни меъёрий тавсифлашга йўналтирилган академик созлаш; ходимлар таркиби ва уларнинг компетенция даражаси) таълим натижаларининг мониторингига оид функционал-жараёнли вазифаларни таснифлаш асосида аниқланган;
профессор-ўқитувчи ва талабалар касбий компетенциясини ошириш имкониятлари таълим сифатини баҳолашнинг психологик, ташкилий-педагогик ва гносеологик қонуниятларини мотивацион-когнитив, операционал ва рефлексив компонентлар намоён бўлишига ижобий таъсири мавжудлигини белгилаш асосида кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида таълим сифатининг баҳолаш тизимини такомиллаштиришга инновацион ёндашувни ўрганиш натижаларига кўра:
таълим сифатини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича мониторинг дастурининг тузилмаси ва мазмуни хорижий университетларнинг тажрибасини (кредит-модул тизими, академик муҳитдаги динамик ўзгаришлар; “билимларни тижоратлаштириш», “трансмиллий таълим”) ҳисобга олган ҳолда аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсияларда Самарканд вилоят телерадиокомпаниясида 2021 йил 5 январь куни эфирга узатилган "Таълим ва тараккиёт" кўрсатувини навбатдаги сонининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 январдаги 09-01/15-сон маьлумотномаси). Натижа ёшлар ўртасида инновацион ғояли лойихаларни яратишга хизмат қилган;
таълим сифати концепциясининг мазмуни таълим жараёнининг операцион-коррелятив босқичларини белгилаш ҳамда олий таълим сифати ва рақобатбардошлигини таъминловчи педагогик механизмларни аниқлашга оид таклифларда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва Оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги “Маҳалла ва Оила” илмий тадқиқот институтида бажарилган JHBL88-рақамли "Маҳаллий бошқарув: Хориж тажрибаси" мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларнинг бажиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва Оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги “Маҳалла ва Оила” илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 25 мартдаги 15-сон маълумотномаси). Натижада таълим сифатини баҳолаш тизими хорижий тажрибалардан фойдаланиш ҳамда таълим жараёнини оптимизациялаш, педагогик кадрларни хорижий тажриба методлар билан  такомиллаштиришга хизмат қилган.
олий таълим сифатига таъсир қилувчи асосий таркибий қисмлар (рейтинг; компетенцияни меъёрий тавсифлашга йўналтирилган академик созлаш; ходимлар таркиби ва уларнинг компетенция даражаси) таълим натижаларининг мониторингига оид функционал-жараёнли вазифаларни таснифлаш асосида аниқлаш, профессор-ўқитувчи ва талабалар касбий компетенциясини ошириш имкониятлари таълим сифатини баҳолашнинг психологик, ташкилий-педагогик ва гносеологик қонуниятларини мотивацион-когнитив, операционал ва рефлексив компонентлар намоён бўлишига ижобий таъсири мавжудлигини белгилаш асосида кенгайтиришга оид тавсиялардан Жаҳон Банкининг “Академик Инновациялар фонди” (AIF)нинг “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқитувчи фаолиятини баҳолаш” грантида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 9 октябрдаги 10-3968-сон маълумотномаси). Натижада профессор-ўқитувчилар фаолиятини таълим сифатини баҳолаш тизими орқали такомиллаштиришнинг инновацион ёндашувлари аниқлаш имкониятини кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish