Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаёрова Баҳора Акрам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Креатив  ёндашув  асосида ўқувчиларни ижтимоийлаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-6 синф ўқувчилари мисолида)” мавзусидаги 13.00.01 - Пeдaгoгикa нaзaрияcи. Пeдaгoгик тaълимoтлaр тaрихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2827. 
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, прoфeccoр.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Caмaрқaнд дaвлaт унивeрcитeти, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, профессор Қуронов Муҳаммаджон, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, дoцeнт Нарзикулова Дилноза Хашимжоновна.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 5-6-синф ўқувчиларининг  ижтимоийлашувини таъминлашда креатив ёндашувнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаштириш,  мазкур жараён самарадорлигини оширишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини ижтимоийлаштиришда  креатив ёндашувни татбиқ этиш ўсмирлар ижодини шакллантиришнинг педагогик асослари (мақсадли йўналтириш, маданият билан тўлдирилган муҳит мазмуни, фаолият технологияси ва механизмлари, мезон ва кўрсаткичлар) шахс маданий шаклланишининг асосий механизми сифатида аниқланган; 
умумий ўрта таълим мактаби ва умумий ўрта таълим мактабидан ташқари ҳамда ўқув-тарбиявий ишлар тизими ўқувчиларни ижодкорлика йўналтириш ва маданий-инновацион  фаолият, креатив таълим ва шахслараро мулоқот, маданият ва технологияларни уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;    
замонавий ўсмирларнинг ижодий потенциалини шакллантириш учун шарт-шароитлар сифатида ўқувчиларнинг маданий фаолиятини ташкил этишга ва ўқитувчиларни ушбу жараёнга (ташкилий, мотивацион, ижтимоий-педагогик, технологик) тайёрлашга ёрдам берадиган маданий-маърифий муҳитни яратиш учун психологик ҳамда педагогик  шарт-шароитлар аниқланган.
ўқувчиларни ижтимоийлаштиришда интегративлик, мақсад, мазмун, технологик ва педагогик позицияларнинг бирлигига асосланиш орқали ўқувчилар ижодини ривожлантириш  тизими ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Креатив  ёндашув  асосида ўқувчиларини ижтимоийлаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини ижтимоийлаштиришда  креатив ёндашувни татбиқ этиш орқали ўсмирлар ижодини шакллантиришнинг педагогик асослари (мақсадли йўналтириш, маданият билан тўлдирилган муҳит мазмуни, фаолият технологияси ва механизмлари, мезон ва кўрсаткичлар) шахс маданий шаклланишининг асосий механизмига оид таклифлар ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 июлдаги 02-07-1940/04-сон маълумотномаси). Натижада 5-6 синф ўқувчиларини ижтимоийлаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омилларини аниқлаштириш имкони оширилган;
ўқувчиларни ижодкорлика йўналтириш ва маданий-инновацион  фаолият, креатив таълим ва шахслараро мулоқот, маданият ва технологияларни уйғунлаштириш орқали умумий ўрта таълим мактаби ва умумий ўрта таълим мактабидан ташқари ҳамда ўқув-тарбиявий ишлар тизими такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20140906164153 рақамли “Илмий педагогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 июлдаги 02-07-1940/04-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларнинг шахсий ва ижодий шакллантириш ва ижтимоийлаштиришнинг ўқув тизимини такомиллаштиришга шароит яратилган;
ўқувчиларни ижтимоийлаштиришда интегративлик, мақсад, мазмун, технологик ва педагогик позицияларнинг бирлигига  асосланиш орқали ўқувчилар ижодини ривожлантириш  тизимига оид таклифлар ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 июлдаги 02-07-1940/04-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини ижтимоийлаштиришга қаратилган маданий-маърифий муҳитни яратиш имкони оширилган;
замонавий ўсмирларнинг ижодий потенциалини шакллантириш учун шарт-шароитлар сифатида ўқувчиларнинг маданий фаолиятини ташкил этишга ва ўқитувчиларни ушбу жараёнга (ташкилий, мотивацион, ижтимоий-педагогик, технологик) тайёрлашга ёрдам берадиган маданий-маърифий муҳитни яратиш учун психологик ҳамда педагогик  шарт-шароитларга оид таклифлар ПЗ-20140906164153 рақамли “Илмий педагогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 июлдаги 02-07-1940/04-сон маълумотномаси). Натижада керактив ёндашув  асосида ўқувчиларнинг шахсий ва ижодий ресурсларини  шакллантириш жараёнининг муваффақиятини белгиловчи мезон ва кўрсаткичларини асослашга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish