Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўланова Бахрихон Абдусаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ёндашув асосида яримўтказгичларга доир мавзуларни ўқитишни такомиллаштириш (“Электр ва магнетизм” фани мисолида)”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Pеd1407. 
Илмий раҳбар: Болтаева Мухайё Лутфуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Ўринов Аҳмаджон Қўшақович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Химматалиев Дўстназар Омонбоевич, педагогика фанлари  доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Электр ва магнетизм” фанининг яримўтказгичларга доир мавзуларини инновацион ёндашув асосида ўқитишни такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Электр ва магнетизм” фани таркибига кирувчи яримўтказгичларга доир мавзуларнинг концептуал асослари мантиқий жадваллар тизимини ишлаб чиқиш, технологик ёндашувнинг хусусий-методик даражасининг жадал таъсир кўрсатиш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг назарий ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган яримўтказгичларга доир мавзуларни ўқитишнинг экспериментал асосларини фронтал лаборатория ишлари (транзисторни ўрганиш) ва тадқиқот дарслари (тадқиқот давомида олинган натижалар ва уларнинг аҳамияти)ни ўтказиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий фаолият мотивациясини ривожлантиришга йўналтирилган интерфаол методлардан фойдаланиб яримўтказгичларга доир мавзуларни ўқитиш методи вақтни назорат қилиш, ахборотни ҳар хил шаклларда тақдим этишга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
инновацион ёндашув асосида яримўтказгичларга доир мавзуларни баён этиш ўқув машғулотининг тузилмасини ишлаб чиқиш асосида ўқитиш жараёни дидактик талаблар билан уйғунлигини таъминлаш  асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ёндашув асосида яримўтказгичларга доир мавзуларни ўқитишни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
“Электр ва магнетизм” фани таркибига кирувчи яримўтказгичларга доир мавзуларнинг концептуал асослари мантиқий жадваллар тизимини ишлаб чиқиш, технологик ёндашувнинг хусусий-методик даражасининг жадал таъсир кўрсатиш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Физикадан типик масалалар ва уларнинг ечимлари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғига асосан 538-t-042-сон нашр рухсатномаси). Натижада ўқув қўлланма мазмунини илмий жиҳатдан бойитилишга эришилган.
талабаларнинг назарий ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган яримўтказгичларга доир мавзуларни ўқитишнинг экспериментал асосларини фронтал лаборатория ишлари (транзисторни ўрганиш) ва тадқиқот дарслари (тадқиқот давомида олинган натижалар ва уларнинг аҳамияти)ни ўтказиш орқали такомиллаштиришлга доир таклиф ва тавсиялардан “Ausbildung und Arbeit Plus GmbH” таълимни ривожлантириш маркази томонидан фойдаланилган (Ausbildung und Arbeit Plus GmbH Германия таълимни ривожлантириш марказининг 2020 йил 31 октябрдаги 29.28207-сон маълумотномаси). Натижада реал ва тасаввурда таққослаш, мантиқий жадваллар тизими, SWOT таҳлил методи, бошқа элемент ёки киришма киритилган кремнийни ўрганишдан фойдаланиш усуллари талабаларда яримўтказгичларга доир мавзулар бўйича билимларни ўзлаштириш даражасининг оширилишига эришилган;
талабаларнинг касбий фаолият мотивациясини ривожлантиришга йўналтирилган интерфаол методлардан фойдаланиб яримўтказгичларга доир мавзуларни ўқитиш методи вақтни назорат қилиш, ахборотни ҳар хил шаклларда тақдим этишга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган ва инновацион ёндашув асосида яримўтказгичларга доир мавзуларни баён этиш ўқув машғулотининг тузилмасини ишлаб чиқиш асосида ўқитиш жараёни дидактик талаблар билан уйғунлигини таъминлаш такомиллаштиришга доир таклифларидан “Физикадан типик масалалар ва уларнинг ечимлари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғига асосан 538-t-042-сон нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим тизимида “Элементар физикадан масалалар ечиш” фани мазмунини такомиллаштиришга ва ўқитиш сифатини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish