Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдупаттаев Ҳасанбойнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида тарбия фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш технологиялари” (7-синф ўқувчилар мисолида), 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3510.
Илмий раҳбар: Эркабоева Нигора Шерматовна педагогика фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маҳкамов Улфат Маҳкамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида тарбия фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида тарбия фанини ўқитишнинг методик хусусиятлари тарбия жараёнини ташкил этишга доир тизимли, фаолиятга йўналтирилган, рефлексив, герменевтик, синергетик ёндашувларнинг андрологик, акмеологик, коммуникатив парадигмалар билан педагогик трансформациялашув жараёнларига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
компетенциявий ёндашув асосида тарбия фанини ўқитишга доир ўқув материалларини тизимлаштиришнинг методик жиҳатлари ўқув-билиш, коммуникатив, умуммаданий, когнитив, ахборот билан ишлашга доир компетенцияларни таълим мазмунининг фанлараро ва ички интеграцияси интенсивлигини ижтимоийлашув жараёнлари билан қайта алоқаси барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида тарбия фанини ўқитишнинг дидактик моделининг мазмунли-тузилмавий блоки когнитив, эмоционал, хулқ-авторга доир компонентларнинг ўқувчиларда қадриятли йўналганликни шакллантиришга йўналтирилган ҳаётий кўникмалар билан рефлексивлик даражаси идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида тарбия фанини ўқитишнинг когнитив, амалий, шахсга йўналтирилган интерфаол таълим технологиялари тадқиқотчилик ишлари, бадиий-техник ижодкорлик, ролли ва ишчанлик ўйинлари, вербал ва новербал мулоқот, театрлаштириш, психологик тренингларни яхлит ўз ичига қамраб олувчи технологик-рефлексив тарбиявий иш шакллари билан инновацион йўналганлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Умумий ўрта таълим мактабларида тарбия фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида тарбия фанини ўқитишнинг методик хусусиятларини тарбия жараёнини ташкил этишга доир тизимли, фаолиятга йўналтирилган, рефлексив, герменевтик, синергетик ёндашувларнинг андрологик, акмеологик, коммуникатив парадигмалар билан педагогик трансформациялашув жараёнларига устуворлик бериш орқали аниқлаштириш, компетенциявий ёндашув асосида тарбия фанини ўқитишга доир ўқув материалларини тизимлаштиришнинг методик жиҳатларини ўқув-билиш, коммуникатив, умуммаданий, когнитив, ахборот билан ишлашга доир компетенцияларни таълим мазмунининг фанлараро ва ички интеграцияси интенсивлигини ижтимоийлашув жараёнлари билан қайта алоқаси барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг          2020 йил 6 июлдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма бочқич амалиётга жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 422-сона қарорига асосан “Тарбия” фанининг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 28 декабрдаги 01/11-02/02-1804-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида “Тарбия” фанини ўқитиш мазмунини илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқишга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида тарбия фанини ўқитишнинг дидактик моделининг мазмунли-тузилмавий блокининг когнитив, эмоционал, хулқ-авторга доир компонентларнинг ўқувчиларда қадриятли йўналганликни шакллантиришга йўналтирилган ҳаётий кўникмалар билан рефлексивлик даражаси идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фанининг назарий-методологик ҳамда услубий-методик асосларининг диалектик алоқадорлигини аниқлаштиришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 28 декабрдаги 01/11-02/02-1804-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида тарбия фанини ўқитишда узвийлик ва узлуксизликни таъминлашга эришилган;
умумий ўрта таълим мактабларида тарбия фанини ўқитишнинг когнитив, амалий, шахсга йўналтирилган интерфаол таълим технологияларини тадқиқотчилик ишлари, бадиий-техник ижодкорлик, ролли ва ишчанлик ўйинлари, вербал ва новербал мулоқот, театрлаштириш, психологик тренингларни яхлит ўз ичига қамраб олувчи технологик-рефлексив тарбиявий иш шакллари билан инновацион йўналганлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Startap” (SP-1002/21). “Анимацион ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида экологик онгни шакллантириш технологияси” (2021 й.) стартап лойиҳасининг экологик тарбия жараёнларининг технологиялаштириш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2021 йил 12 январдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, тарбия фанини ўқитиш жараёнида интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish