Sayt test rejimida ishlamoqda

Махамаджанов Акбар Махамадалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мижозларга йўналтирилган маркетинг стратегияларидан фойдаланиш асосида тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш», 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt1329.
Илмий раҳбар: Юсупов Мухамадамин, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc03/10.12.2019.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Акрамов Тохир Абдирахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Холмаматов Диёр Ҳақбердиевич, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади банкларда мижозларга йўналтирилган маркетинг стратегияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг маркетинг фаолиятини бошқариш тизими мижоз учун қўшимча қиймат яратиш, банк бўлимлари ва ҳар бир канали (филиал, алоқа маркази ва бош.) рентабеллик даражасини таъминлашга кўра мижозга максимал даражада йўналтирилган тижорат банкининг мижозлар билан муно-сабатларини бошқариш концепциясига асосланган ҳолда таклиф этилган ташкилий-иқтисодий механизмга кўра такомиллаштирилган;
тижорат банклари фаолиятини мижоз нуқтаи назаридан PLS алгоритмига кўра баҳолаш усули ишонч, мижоз муаммосини ҳал қилиш, маркетинг коммуникацияси ва ўзаро муносабатлар омиллари таъсирини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган ҳамда интернет банк тизимининг мижозлар билан коммуникация жараёнларини такомиллаштириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган;
 “Ипотека-банк” АТИБ мижозлар билан ишлаш бўлимининг фаолиятини корпоратив маданиятни рақамлаштиришга асосланган “банк-мижоз учун” тамойилига кўра қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги асослаб берилган;
молиявий истиқболлар, истиқболли мижозлар, мижозларга яқинлик, ички операцион фаолият ва илмий-инновацион фаолият самарадорлиги уйғунлигига  кўра тижорат банклари рақамли маркетинг “онлайн банк стратегия харитаси” таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банкларда истеъмолчи мижозларга йўналтирилган маркетинг стратегияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг маркетинг фаолиятини бошқариш тизими мижоз учун қўшимча қиймат яратиш, банк бўлимлари ва ҳар бир канали рентабеллик даражасини таъминлашга кўра мижозга максимал даражада йўналтирилган тижорат банкининг мижозлар билан муносабатларини бошқариш концепция-сига асосланган ҳолда таклиф этилган ташкилий-иқтисодий механизм “Ипотека-банк” АТИБ амалиётига жорий этилган (“Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил 18 февралдаги 1154/441-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида “Ипотека-банк” АТИБ мижозлар билан ишлаш операцион харажатлари 6,9 фоизга камайишига эришилган;
тижорат банклари фаолиятини мижоз нуқтаи назаридан баҳолашнинг такомиллаштирилган усули ва интернет банк тизимининг мижозлар билан коммуникация жараёнини такомиллаштириш бўйича йўл харитаси “Ипотека-банк” АТИБ фаолиятига 2021 йиллик бизнес режасининг 4.2 банди асосида жорий этилган (“Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил 18 февралдаги №1154/441-сон маълумотномаси). Ушбу таклифга кўра “Ипотека-банк” АТИБ мижоз-лар билан коммуникация жараёнини такомиллаштириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиб, АТИБнинг 2021 йиллик бизнес режасининг 4.2-бандида ўз аксини топган;
тижорат банкларида мижозлар билан ишлаш бўлимининг фаолиятини корпоратив маданиятни рақамлаштиришга асосланган “банк-мижоз учун” тамойилига кўра қайта ташкил этиш бўйича таклиф “Ипотека-банк” АТИБ фаолиятига жорий этилган (“Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил 18 февралдаги 1154/441-сон маълумотномаси). Илмий янгликни жорий этилиши натижасида  “Ипотека-банк” АТИБнинг корпоратив мижозлар сони 6,3 фоизга ва чакана мижозлар сони 9,4 фоизга ошган;
молиявий истиқболлар, истиқболли мижозлар, мижозларга яқинлик, ички операцион фаолият ва илмий-инновацион фаолият самарадорлигига кўра тижорат банклари рақамли маркетинг стратегияларии “онлайн банк стратегия харитаси” “Ипотека-банк” АТИБ фаолиятига жорий этилган (“Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил 18 февралдаги 1154/441-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни жорий этилиши натижасида “Ипотека-банк” АТИБ IT инфратузил-масини “Банк-мижоз дастурлари” асосида такомиллаштирилиб, банкнинг чакана банк хизматлари бозоридаги улуши 1,3 фоизга оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish