Sayt test rejimida ishlamoqda

Кайпназарова Гульшад Хожамуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес корхоналарида ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги мутаносибликнинг иқтисодий самарадорликка таъсири (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1270.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Касимова Фатима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес корхоналарида ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес корхоналаридаги иқтисодий ресурс ёки жараёнларнинг ишлаб чиқариш омили мақомига мувофиқ келишини баҳолашни асосий мезон (тамойил)ларни белгилаб олиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи идоралар томонидан кичик бизнес корхоналари ўртасида ресурсларнинг ўзаро ҳаракатини мувофиқлаштирувчи гуруҳларни шакллантириш орқали ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги номутаносиблик ҳолатларининг олдини олиш ва фаолиятга салбий таъсир хавфини камайтириш таклифи асосланган;
кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотга эга идоралар томонидан корхоналардаги ишлаб чиқариш омиллари мутаносиблиги даражаси, улардан фойдаланиш самарадорлигининг мунтазам мониторинги ва диагностикаси, корхонанинг жорий ва истиқболдаги иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича маслаҳат бериш хизматларини йўлга қўйиш таклифи ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасидаги кичик бизнес корхоналарида банд бўлган ишчи кучи омилини соҳа ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес корхоналарида ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар асосида:
кичик бизнес корхоналаридаги иқтисодий ресурс ёки жараёнларнинг ишлаб чиқариш омили мақомига мувофиқ келишини баҳолашни асосий мезон (тамойил)ларни белгилаб олиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “2022 йилда кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2022 йил 1 декабрдаги 01/03-132-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлардаги кичик бизнес корхоналаридаги ишлаб чиқариш омилларини баҳолашнинг аниқлиги ҳамда тадбиркорлар томонидан молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ошган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи идоралар томонидан кичик бизнес корхоналари ўртасида ресурсларнинг ўзаро ҳаракатини мувофиқлаштирувчи гуруҳларни шакллантириш орқали ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги номутаносиблик ҳолатларининг олдини олиш ва фаолиятга салбий таъсир хавфини камайтириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “2022 йилда кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2022 йил 1 декабрдаги 01/03-132-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес корхоналаридаги ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги номутаносибликларни аниқлаш ҳамда корхоналарнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бартараф этиш орқали соҳа иқтисодий самарадорлигини ошириш имконига эришилган;
кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотга эга идоралар томонидан корхоналардаги ишлаб чиқариш омиллари мутаносиблиги даражаси, улардан фойдаланиш самарадорлигининг мунтазам мониторинги ва диагностикаси, корхонанинг жорий ва истиқболдаги иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича маслаҳат бериш хизматларини йўлга қўйиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “2022 йилда кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2022 йил 1 декабрдаги 01/03-132-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес корхоналарининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, жорий ва истиқболдаги иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича кичик корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотга эга идоралар томонидан маслаҳат бериш хизматларидан фойдаланиш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасидаги кичик бизнес корхоналарида банд бўлган ишчи кучи омилини соҳа ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “2022 йилда кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2022 йил 1 декабрдаги 01/03-132-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасидаги кичик бизнес корхоналарида банд бўлган ишчи кучи омилини соҳа ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирининг узоқ муддатли истиқболларини баҳолаш асосида корхоналардаги ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги мутаносибликнинг асосий параметрларини мақсадга мувофиқ йўналтириш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish