Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Шухратнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш масалалари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2199.
Илмий раҳбар: Нормурзаев Умид Холмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Камилов Мирзоҳид Мирсобитович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш асосида солиқ механизмини тaкoмиллaштириш бўйичa тaклиф вa aмaлий тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси таркибида қўшимча равишда «Хавфни ва трансферт нархларини таҳлил қилиш бўлими», «Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бўлими» ва «Акциз солиғи назорати шуъбаси»ни ташкил этиш орқали йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилиги самарадорлигини таъминлаш таклифи асосланган;
йирик корхоналар тоифасига киритишда маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича олинадиган миқдор даражасининг 200 миллиард сўмдан юқори бўлиши, мазкур мезонга мувофиқ келмай қолган ҳолатда йирик солиқ тўловчи тоифасида қолдириш муддатини бир йил қилиб белгилаш таклифи ишлаб чиқилган;
«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖ мисолида товарларни импорт қилиш ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган;
фойда солиғи тўлиқлигича республика бюджетига йўналтириладиган тижорат банклари ҳамда йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳамда солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ҳисоблашда йирик солиқ тўловчилардан тушумларни ҳудудлар кесимида эътиборга олиш орқали йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш масалалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг таркибида қўшимча равишда «Хавфни ва трансферт нархларини таҳлил қилиш бўлими”, «Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими» ва «Акциз солиғи назорати шуъбаси»ни ташкил этиш орқали йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилиги самарадорлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 320-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2021 йил 20 декабрдаги 18/1-76496-сoн маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияларининг йирик солиқ тўловчилар билан иш фаолияти такомиллашиб, йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилиги самарадорлиги ошишига имкон яратган;
йирик корхоналар тоифасига киритишда маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича олинадиган миқдор даражаси 200 миллиард сўмдан юқори бўлиши, мазкур мезонга мувофиқ келмай қолган ҳолатда йирик солиқ тўловчи тоифасида қолдириш муддатини бир йил қилиб белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 июлда рўйхатдан ўтган 3172-сонли «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом»да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2021 йил 20 декабрдаги 18/1-76496-сoн маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектларни йирик корхоналар тоифасига киритиш тартиби такомиллашиб, йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилиги самарадорлиги ошишига имкон яратган;
«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖ мисолида товарларни импорт қилиш ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорининг 17-бандида тасдиқланган ва амалиётга жорий этилган (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2022 йил 1 февралдаги 18/1-07032-сoн маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида йирик корхоналар ўртасида товарларни импорт қилиш ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби такомиллашиб, йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилиги самарадорлиги ошишига имкон яратган;
фойда солиғи тўлиқлигича республика бюджетига йўналтириладиган тижорат банклари ҳамда йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳамда солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ҳисоблашда йирик солиқ тўловчилардан тушумларни ҳудудлар кесимида эътиборга олиш орқали йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ўз аксини топган (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2022 йил 1 февралдаги 18/1-07032-сoн маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойда солиғи тўлиқлигича республика бюджетига йўналтириладиган 33 та тижорат банклари ҳамда 78 та йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳамда солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ҳисоблашда йирик солиқ тўловчилардан тушумлар ҳудудлар кесимида эътиборга олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish