Усанбаев Нажимуддин Халмурзаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон қўнғир кўмирларидан органик минерал ўғитлар ва мелиорантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/T82.
Илмий маслаҳатчи: Беглов Борис Михайлович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Усманов Султан Усманович, техника фанлари доктори, профессор; Жуманиязов Максуд Жаббиевич,техника фанлари доктори, профессор; Шамшиддинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўмирни оксидлаш йўли билан гумин кислоталар миқдорини ошириш, оксидланган кўмир, Қизилқум фосфоритлари, аммиакли селитра ва карбамид эритмаси асосида гуминли ўғитлар ва мелиорантлар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ангрен кони қўнғир кўмири таркибида гумин кислоталар миқдорини ошириш мақсадида нитрат кислотада, нитрат кислотада сирка кислота иштирокида, водород переоксидда сирка кислота иштирокида оксидлаш жараёнларини мақбул шароитлари аниқланган;
биринчи маротаба кўмирни нитрат кислотада босқичли оксидлаш натижасида гумин кислоталарни умумий чиқиши дастлабки кўмирнинг органик қисмига нисбатан 91,96 % ташкил этиши исботланган;
оксидланган Ангрен кўмири гумин кислоталарини нитрат ва фосфор кислоталарининг кальцийли тузлари ва Марказий Қизилқум фосфоритлари билан ўзаро таъсирлашуви натижасида гумин кислоталарининг кальцийли тузлари ҳосил бўлиши асосланган;
таркибида азот, фосфор ва гумус моддалари бўлган янги органик минерал ўғит олиш технологияси ишлаб чиқилган;
биринчи маротаба қўнғир кўмирни босқичли оксидлаш йўли билан янги суюқ ва қаттиқ азот-гумусли ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
Қизилқум фосфоритлари фосфоркислотали қуйқасига қўнғир кўмирнинг нитрат кислотада оксидланган маҳсулоти билан ишлов бериш йўли билан фосфор-гумусли ўғитлар олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
нитрат кислота ва водород переоксидда оксидланган кўмир асосида тупроқ структурасини яхшилайдиган гуминли мелиорантлар олиш имконияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ангрен қўнғир кўмирини нитрат кислотада оксидлаш, оксидланган кўмир ва Марказий Қизилқум фосфоритларини органик минерал ўғитларга ва гуминли мелиорантларга қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
органик минерал ўғит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№ IAP 03045). Натижада оксидланган қўнғир кўмир ва Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида органик минерал ўғитлар олиш имконияти яратилган;
Ангрен қўнғир кўмирини нитрат кислотада оксидлаш, оксидланган кўмирдан гумат аммоний ажратиб олиш ва гумат аммоний асосида суюқ азот-гумусли ўғитлар олиш технологияси «Fargʻonaazot» АЖда амалиётга тадбиқ этилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 21 февралдаги 03-754/Л-сон маълумотномаси). Натижада самарадорлиги юқори бўлган суюқ азот-гумусли ўғитлар олиш имконини берган;
нитрат кислотада оксидланган кўмир асосида қаттиқ азот-гумусли ўғитлар олиш технологияси «Farg’onaazot» АЖда амалиётга тадбиқ этилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 21 февралдаги 03-754/Л-сон маълумотномаси). Натижада самарадорлиги юқори бўлган қаттиқ азот-гумусли ўғитлар олиш имконини берган;
ишлаб чиқарилган ўғитлар дала шароитида қишлоқ хўжалиги экинларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 02/23-132-сон маълумотномаси). Натижада ўғитларнинг пахта ва буғдойда ўтказилган агрокимёвий синови назорат вариантга нисбатан пахта ҳосилини 4,1 ц/га, буғдой ҳосилини 12,7 ц/га ошириш имконини берган.