Sayt test rejimida ishlamoqda

Гиясов Сарвар Аъзамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда солиқ механизмидан самарали фойдаланиш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Iqt234.
Илмий маслаҳатчи: Ниязметов Исламбек Машарипович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни инновацион ривожлаштиришда солиқ механизмидан самарали фойдаланишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«инновация», «инновацион фаолият» ва «инновацион инфратузилма» каби тушунчаларни инновацион фаолиятга доир қонун ҳужжатларида белгилаш орқали мазкур фаолиятни солиқлар воситасида рағбатлантириш таклиф этилган;
илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларга доир харажатларни солиққа оид қонун ҳужжатларида белгилаш ҳамда ушбу харажатларни фойда солиғи базасидан чегириш тартиби такомиллаштирилган;
илмий тадқиқот ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи солиқ тўловчиларга солиқларни тўлиқ тўлашдан озод қилиш тарзидаги афзалликлар ўрнига инвестицион солиқ кредитини қўллаш таклифи асосланган;
илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятга инвестицияларни фаол жалб қилишда янги технологик ускуналар, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган маблағларга нисбатан инвестицион солиқ чегирмаларни жорий қилиш лозимлиги асосланган;
инновацион фаолиятнинг муҳим босқичи ҳисобланган янги ва инновацион технологиялар, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларининг ускуналари ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк ва ер солиғидан озод қилиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришга қаратилган солиқ механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
инновацион фаолиятни солиқлар воситасида самарали рағбатлантиришда рағбатлантириш объектини аниқлаш ва қонунчилик билан мустаҳкамлаш мақсадида инновация, инновацион фаолият каби тушунчаларни тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 24 июлдаги «Инновацион фаолият тўғрисида»ги ЎРҚ-630-сонли Қонунининг 3-моддаси «Асосий тушунчалар»ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 19 апрелдаги 04/1-11/502-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Солиқ кодексининг 243-моддаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда инновацион фаолиятни солиққа тортишга доир меъёрлардаги ноаниқлик бартараф этилган;
илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларга доир харажатлар мазмун-моҳиятини солиққа оид қонун ҳужжатларига киритиш ва ушбу харажатларни чегириш тартибини такомиллаштириш таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 19 апрелдаги 04/1-11/502-сон маълумотномаси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 5 мартдаги 17/2-07216-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан Солиқ кодексининг 312-моддасида ўз аксини топиши ва уни қўллаш тартиби такомиллаштирилиши натижасида корхоналарнинг илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларга доир харажатларни икки бараварга чегириш имкониятини яратган;
корхоналарнинг инновацион ва инвестицион фаоллигини самарали рағбатлантириш мақсадида инвестицион солиқ чегирмаларни жорий қилиш ҳамда уларнинг аҳамияти ва натижадорлигини ошириш юзасидан берилган таклиф янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 308-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 19 апрелдаги 04/1-11/502-сон маълумотноси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 5 мартдаги 17/2-07216-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 25,3 млрд. сўмга кўп реинвестиция қилинган;
айрим тоифа солиқ тўловчиларга, хусусан, инновацион фаолият билан шуғулланувчи корхоналарга солиқларни тўлашдан тўлиқ озод қилиш тарзидаги афзалликлар ўрнига инвестицион солиқ кредитини жорий этиш юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-598-сонли Қонуннинг 35-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 19 апрелдаги 04/1-11/502-сон ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 5 мартдаги 17/2-07216-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши илмий тадқиқот ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи корхоналарни солиқ механизми воситасида рағбатлантириш самарадорлигини ошириш, бюджетга солиқ тушумларини прогнозлаш ва кутилмаган йўқотишларнинг олдини олиш имкониятини юзага келтирган;
янги ва инновацион технологияларни жорий қилган солиқ тўловчиларни самарали рағбатлантиришни давом эттириш бўйича таклиф янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 414 ва 428-моддаларида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 19 апрелдаги 04/1-11/502-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида янги ва инновацион технологиялар, жумладан қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилган корхоналарга мол-мулк ва ер солиқларидан имтиёз татбиқ этилиши орқали 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 12 та корхонанинг 582,2 млн. сўм миқдордаги маблағлари тежалган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish