Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобожонов Бахромбек Рузимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларига талабни ўрганишда маркетинг  усулларидан фойдаланиш”,  08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2022.2.PhD/Iqt2293.
Илмий раҳбар: Набиев Дилмурод  Хамидуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSс.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Акбаров Нодир Ғофурович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий фармацевтика маҳсулотларига талабни ўрганишда маркетинг усулларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истеъмолчига йўналтирилганлик маркетинг тамойили асосида маҳаллий дори воситалари нархларини барқарорлигини таъминлашда зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP = 35%), зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP = 40%) ва зарур фармацевтика амалиёти (GPP = 25%) нисбатларини мувофиқлаштириш таклифи асосланган;
дори-дармонлар ассортименти гуруҳларига мос келувчи истеъмолчиларнинг хусусиятларини ўзаро боғлиқ 5 та сегментга ажратиш ҳамда улар ўртасидаги мақбул нисбатларни таъминлаш орқали фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси самарадорлигини ошириш асосланган;
фармацевтика маҳсулотлари бозорида истеъмолчилар хулқ-атвор ўзгаришларига таъсир этиш даражасини аниқлашда ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар тизими таклиф этилиб, улар аҳамиятлилик даражасининг қуйи (F5 = 1,804) ва юқори (F5 = 6,602) чегарасида маҳаллий фармацевтика маҳсулотларига талабни самарали шакллантириш таклифи асосланган;
аҳоли даромадлари ўзгаришининг фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси ҳажмига таъсирининг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фармацевтика маҳсулотлари бозорида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
истеъмолчига йўналтирилганлик маркетинг тамойили асосида маҳаллий дори воситалари нархларини барқарорлигини таъминлашда зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP = 35%), зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP = 40%) ва зарур фармацевтика амалиёти (GPP = 25%) нисбатларини мувофиқлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тармоқни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 18  октябрдаги 25-06/3189-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фармацевтика тармоғи корхоналарида, жумладан “DENTAFILL PLYUS” МЧЖ тизимидаги дорихона фаолиятининг савдо рентабеллигини 12 фоизга ошириш имкони яратилган;
дори-дармонлар ассортименти гуруҳларига мос келувчи истеъмолчиларнинг хусусиятларини ўзаро боғлиқ 5 та сегментга ажратиш ҳамда улар ўртасидаги мақбул нисбатларни таъминлаш орқали фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тармоқни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 18  октябрдаги 25-06/3189-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фармацевтика тармоғи корхоналарида, жумладан “DENTAFILL PLYUS” МЧЖда фармацевтика маҳсулотлари сотиш ҳажмини 11 фоизга қадар ошириш имкони яратилган;
фармацевтика маҳсулотлари бозорида истеъмолчилар хулқ-атвор ўзгаришларига таъсир этиш даражасини аниқлашда ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар тизими асосида улар аҳамиятлилик даражасининг қуйи (F5 = 1,804) ва юқори (F5 = 6,602) чегарасида маҳаллий фармацевтика маҳсулотларига талабни самарали шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тармоқни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 18  октябрдаги 25-06/3189-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фармацевтика тармоғи, жумладан “DENTAFILL PLYUS” МЧЖнинг мижозлар билан ўзаро муносабатлар маркетинг страгиясини амалга ошириш йўриқномаси ишлаб чиқиш имкони яратилган;
аҳоли даромадлари ўзгаришининг фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси ҳажмига таъсирининг 2026 йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тармоқни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 18  октябрдаги 25-06/3189-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фармацевтика тармоғининг асосий фаолият кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилиб, жумладан, “DENTAFILL PLYUS” МЧЖ томонидан фармацевтика маҳcулотлари сотиш ҳажмининг 13 фоизга ошиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish