Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Шаҳзод Қаҳҳоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий молия бозорини ривожлантириш шароитида монетар сиёсатни такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/I2508.
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.   
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музробшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади молия бозорини ривожлантириш шароитида пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инфляцион таргетлаш режимини тўлақонли ишлашини таъминлаш мақсадида аҳолининг миллий валютага бўлган ишончи ва иқтисодиётдаги долларлашув даражасини баҳолаш орқали валюта курсининг ҳуқуқий (de-jure) ҳамда амалий (de facto) жиҳатдан эркин сузувчи валюта курсига ўтказиш зарурлиги асосланган;
пул-кредит сиёсати трансмиссион механизмининг кредит каналлари ўтказувчанлиги ва самарадорлигини баҳолаш орқали имтиёзли ва мақсадли кредитларни бозор тамойиллари асосида ажратиш зарурлиги илмий асосланган;
инфляция даражаси ва унинг оралиқ таргетига таъсир этувчи омилларни прогноз қилишда оптимал кечикиш индекслари, инфляцион тафовут ва молия бозори ривожланганлиги кўрсаткичлари асосида вақт серияли маълумотлар тўпламига мос моделни танлаш усули ишлаб чиқилган;
қисқа муддатда инфляцион таргетлаш шароитда иқтисодий шокларни олдини олиш ва бошқа иқтисодий масалаларни ҳал этиш учун солиқ ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш орқали автоматик фискал стабилизатор инструментларини қўллаш самарали эканлиги илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий молия бозорини ривождлантириш шароитида пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон шароитида инфляцион таргетлаш режимини тўлақонли ишлашини таъминлаш мақсадида 2023 йил сўнггига қадар босқичма-босқич ҳуқуқий (de-jure) ва амалий (de facto) жиҳатдан эркин сузувчи валюта курсига ўтиш таклифи Молия вазирлиги томонидан фискал сиёсатни босқичма-босқич янги тартибга мослаштириш ва Марказий банк пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 06/29-37/3586-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, пул-кредит сиёсатини ички нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган инструментларни такомиллаштириш имкони яратилган;
иқтисодиётдаги турли ташқи таъсирлар натижасида юзага келадиган стрессларни қисқа муддатда бартараф этишда пул-кредит сиёсати ва фискал сиёсатни биргаликда юритиш синергик самарага эга эканлигини инобатга олган ҳолда автомтик фискал стабилизатор инструментларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича берилган таклиф Молия вазирлиги томонидан истиқболдаги сиёсатни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 06/29-37/3586-сон маълумотномаси). Автомтик фискал стабилизатор инструментларини татбиқ этиш иқтисодий ўсишга 0,8 фоиз миқдорида ҳисса қўшиши имкони яратилган;
капитал активлар қийматини баҳолаш модели (CAPM)дан фойдаланган ҳолда акцияларнинг кутилаётган даромадлилик даражасини аниқлаш ишлаб чиқилган методология Молия вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 06/29-37/3586-сон маълумотномаси). Таклиф этилган моделни қўллаш молиявий ресурсларнинг даромадлилик даражаси ва баҳосини 95 фоиз аниқликда баҳолаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish