Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилова Фируза Курбановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш (Шаҳрисабз тумани мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2416.
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари унивеситети Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Бойхонов Баходир Турсунбаевич, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Чўпонов Санъат Отаназарович, иқтиcодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишда замонавий технологиялар, логистика, таълим ва илғор технологиялар билан уйғунлаштиришни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шаҳрисабз тумани коммунал хизмат кўрсатиш самарадолигини оширишнинг умумий даражаси инсон капитали бўйича юқори (71.1 фоиз), интерактив хизматлар қамрови бўйича ўрта (58,7  фоиз),  анъанавий хизмат кўрсатиш  бўйича қуйи (48,9 фоиз) даражаларини қиёслаш асосида ҳудудий барқарорликка эришиш имкониятлари асосланган;
Шаҳрисабз тумани коммунал хизмат кўрсатишни соҳалар билан интеграциялаштиришни Гулистон МФЙ  юқори  (90-96 балл), Наматон МФЙ ўрта (62 -67 балл), Чоршанбе МФЙ, Хонтепа МФЙ ва Оқдарё МФЙларида суст  (35-41 балл), Сарчашма МФЙ, Ғилон МФЙ ва Хисорак МФЙ заиф  (26-31 балл) даражалари асосида рейтинг баҳолаш тизими таклиф қилинган;
Шаҳрисабз туманида хизмат кўрсатиш субъектлари фаолиятини ягона платформада бирлаштириш  асосида  харажатлар  ҳажмини камайтириш, ресурсларни тежашни йўлга қўйиш ёрдамида 75 фоиздан 25 фоизгача қисқартириш таклифи асосланган;
Шаҳрисабз туманида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш кўрсаткичларининг 2026 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш жараёнларини замонавий технологиялардан асосида самарали ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
Шаҳрисабз тумани коммунал хизмат кўрсатиш самарадолигини оширишнинг умумий даражаси инсон капитали бўйича юқори (71.1 фоиз), интерактив хизматлар қамрови бўйича ўрта (58,7  фоиз),  анъанавий хизмат кўрсатиш  бўйича қуйи (48,9 фоиз) даражаларини қиёслаш асосида ҳудудий барқарорликка эришиш имкониятлари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 23 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сон қарори ижроси юзасидан 283-4-0-Q/21-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 01/13-6348-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга ошиши – замонавий технологияларини кенг жорий қилиш ҳисобига коммунал тўловларини амалга оширишда сарфланадиган харажатлар 48 фоизга камайтирилган;
Шаҳрисабз тумани коммунал хизмат кўрсатишни соҳалар билан интеграциялаштиришни Гулистон МФЙ  юқори  (90-96 балл), Наматон МФЙ ўрта (62 -67 балл), Чоршанбе МФЙ, Хонтепа МФЙ ва Оқдарё МФЙларида суст  (35-41 балл), Сарчашма МФЙ, Ғилон МФЙ ва Хисорак МФЙ заиф  (26-31 балл) даражалари асосида рейтинг баҳолаш тизими бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 23 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сон қарори ижроси юзасидан 283-4-0-Q/21-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 01/13-6348-сон маълумотномаси). Натижада Шаҳрисабз тумани МФЙларида коммунал хизматлар кўрсатиш самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари аниқланган;
Шаҳрисабз туманида хизмат кўрсатиш субъектлари фаолиятини ягона платформада бирлаштириш  асосида  харажатлар  ҳажмини камайтириш, ресурсларни тежашни йўлга қўйиш ёрдамида 75 фоиздан 25 фоизгача қисқартириш бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 23 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сон қарори ижроси юзасидан 283-4-0-Q/21-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 01/13-6348-сон маълумотномаси). Натижада коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар, тадбиркорлар ва аҳолига хизмат кўрсатилишини ташкил этиш самарадорлигини ошириш ҳамда коммунал тўловларни амалга оширишда замонавий технологияларини қўллаш натижасида 35 млн. сўм иқтисодий самарага эришилган;
      Шаҳрисабз туманида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш кўрсаткичларининг 2026 йилга қадар прогноз параметрлари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 23 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сон қарори ижроси юзасидан 283-4-0-Q/21-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 01/13-6348-сон маълумотномаси). Мазкур модел асосида Шаҳрисабз туманидаги  уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish