Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураимов Дилшод Мураткуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудий туризм инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини ошириш»,  08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt680.
Илмий раҳбар: Мирзаев Қулмамат Жанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Норчаев Асатулло Норбутаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш шароитида ҳудудий туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туристик корхона фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини  капитал қўйилмалар самарадорлиги меъёрий коэффициентига кўра вариантлар асосида капитал харажатларни минималлаштириш ёндашувининг мақсадга мувофиқлиги асосланиб,     орқали ифодалаш таклиф этилган;
туристик-рекреацион салоҳиятнинг ҳудудий рейтингини ҳудуд тарихий-маданий мерос объектлари, табиий қўриқланадиган ҳудудлар, табиий шарт-шароитлар ҳамда туристик инфратузилманинг нисбий салоҳиятини умумлаштирувчи ёндашувга кўра баҳолаш  асосланган;
туристик инновацион кластерни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми мониторинг функциясини реализация қилиш ва туристик маҳсулотларни брендлаш асосида такомиллаштирилган;
туризм инфратузилмаси элементлари зарурий таркибининг оптимал даражасини шакллантириш ва улар ўртасида барқарор алоқаларни ўрнатиш орқали давлат томонидан туризм соҳаси субъектлари фаолияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда туризм индустрияси ва инфратузилмаси субъектлари фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туристик корхона фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини капитал қўйилмалар самарадорлиги меъёрий коэффициентига кўра вариантлар асосида капитал харажатларни минималлаштириш ёндашувининг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги  томонидан «2020-2021 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастурида белгиланган вазифаларни амалга  оширилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 2 мартдаги 02-16/1435-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш туризм инфратузилмаси субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқишнинг услубий асосларини такомиллаштириш имконини берган;
туристик-рекреацион салоҳиятнинг ҳудудий рейтингини ҳудуд тарихий-маданий мерос объектлари, табиий қўриқланадиган ҳудудлар, табиий шарт-шароитлар ҳамда туристик инфратузилманинг нисбий салоҳиятини такомиллаштирилган баҳолаш ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги  томонидан «2020-2021 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастурида белгиланган вазифаларни амалга  оширилишида фойдаланилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 2 мартдаги 02-16/1435-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш туристик оқим ҳажмини мақсадли сегментлар асосида туристик-рекреацион салоҳиятни янада оширишга ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш самарадорлигини баҳолашнинг аниқлилик даражасини 1,2 мартага ошириш имконини берган;
мониторинг функциясини реализация қилиш ва туристик маҳсулотларни брендлашга кўра туристик инновацион кластерни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий такомиллаштирилган механизмидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан «2020-2021 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастурида белгиланган вазифаларни амалга  оширилишида фойдаланилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 2 мартдаги 02-16/1435-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш туристик инновацион брент маҳсулотларини яратиш жараёнини мақсадли ташкил қилиш ва реализация қилиш жараёнини бренд нуқти-назаридан истиқболли такшкил қилиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
туризм инфратузилмаси элементлари зарурий таркибининг оптимал даражасини шакллантириш ва улар ўртасида барқарор алоқаларни ўрнатиш орқали давлат томонидан туризм соҳаси субъектлари фаолияти ривожлани-шини қўллаб-қувватлаш таклиф Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги  томонидан «2020-2021 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастурида белгиланган вазифаларни амалга  оширилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 2 мартдаги 02-16/1435-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш туризмнинг турли хил шакллари ва кўринишларини реализация қилиш учун ўзаро боғлиқ ҳолда унинг инфратузилмаси субъектлари фаолиятини ривожлантириш шарт-шароитларини яратишнинг қўшимча имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish