Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошбоев Бекзод Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt557.
Илмий раҳбар: Сатторкулов Обидкул Турдикулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Расулев Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муайян тармоқдаги импорт ўрнини босувчи лойиҳани амалга оширишнинг муҳимлиги даражасини саноат тармоқлари учун ишлаб чиқаришдаги талабнинг мунтазамлиги (ТМ=0,09), хомашё ресурслари мавжудлиги (ХР=0,17), четдан импорт қилинадиган товарларга боғлиқлик даражаси (ИБ=0,13) ва ҳажми (ИҲ=0,15), зарур инфратузилма мавжудлиги (ИМ=0,21) ҳамда иқтисодиёт тармоқларида импорт ўрнини босувчи маҳсулотга талаб даражаси (ТД=0,25)нинг тегишли қийматлари орқали аниқлаш таклифи асосланган;
юқори сифатли ва нисбатан арзон хомашё, бутловчи қисмлар ва бошқа ёрдамчи материалларнинг кичик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилишига асосланган ихтисослашган саноат кооперациясини ташкил этиш орқали импорт ўрнини босувчи йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятининг рақобатбардошлигини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
ҳудуддаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги соф экспортнинг мақбул даражаларини белгилаш асосида мазкур кўрсаткичнинг юқори ижобий қийматларига эришиш даражасига кўра корхоналар фаолиятини кредитлашда маҳаллий ҳокимият томонидан 50-75 фоиз миқдорини табақалашган кафолатлаш тизими  орқали импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни рағбатлантириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон иқтисодиётидаги тармоқларнинг импорт ўрнини босиш жиҳатдан иқтисодий салоҳиятининг турли ҳолат вариантлари асосида ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий ва услубий таклифлар асосида:
 муайян тармоқдаги импорт ўрнини босувчи лойиҳани амалга оширишнинг муҳимлиги даражасини саноат тармоқлари учун ишлаб чиқаришдаги талабнинг мунтазамлиги (ТМ=0,09), хомашё ресурслари мавжудлиги (ХР=0,17), четдан импорт қилинадиган товарларга боғлиқлик даражаси (ИБ=0,13) ва ҳажми (ИҲ=0,15), зарур инфратузилма мавжудлиги (ИМ=0,21) ҳамда иқтисодиёт тармоқларида импорт ўрнини босувчи маҳсулотга талаб даражаси (ТД=0,25)нинг тегишли қийматлари орқали аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 02/21-2/10 -5627-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада саноат (қурилиш билан биргаликда) ялпи қўшилган қийматининг 1 бирликка ўсиши ялпи қўшилган қийматнинг 2,53 бирликка ўсишига олиб келиши мумкинлиги аниқланиб, мамлакат саноат ишлаб чиқаришини “Саноат 4.0” модели асосида ташкил қилиш имкони яратилган;
юқори сифатли ва нисбатан арзон хомашё, бутловчи қисмлар ва бошқа ёрдамчи материалларнинг кичик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилишига асосланган ихтисослашган саноат кооперациясини ташкил этиш орқали импорт ўрнини босувчи йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятининг рақобатбардошлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги  02/21-2/10-5627-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида импорт ўрнини босиш амалиёти қўлланилаётган саноат корхоналарининг самарадорлигини баҳолаш имконини берган;
ҳудуддаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги соф экспортнинг мақбул даражаларини белгилаш асосида мазкур кўрсаткичнинг юқори ижобий қийматларига эришиш даражасига кўра корхоналар фаолиятини кредитлашда маҳаллий ҳокимият томонидан 50-75 фоиз миқдорини табақалашган кафолатлаш тизими  орқали импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги  02/21-2/10 -5627-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуд даражасида импорт ўрнини босувчи саноатлаштириш модели ва алгоритмидан фойдаланиш, ҳудудларни барқарор ривожлантиришдаги нотекисликларни бартараф этиш ва ялпи ҳудудий маҳсулотни 3-5 фоизгача ошириш имконини берган;
Ўзбекистон иқтисодиётидаги тармоқларнинг импорт ўрнини босиш жиҳатдан иқтисодий салоҳиятининг турли ҳолат вариантлари асосида ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдан  02/21-2/10 -5627-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда ишсизликни 1 фоизгача қисқартириш, умумий ҳолатда аҳоли реал даромадларини 3,5-5,0 фоизга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ҳисобига меҳнат муҳожирлари сонини 300 минг нафаргача камайтириш имконини берган, мамлакатнинг ташқи иқтисодий хавфсизлик соҳасидаги мавқеини мустаҳкамлашга бевосита хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish