Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмирзаев Мавлон Худаёровичнинг
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Зоология дарсларида таълим шакл ва технологияларидан комплекс фойдаланишнинг инновацион модели”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped752.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мардонов Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Абдулхалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, катта илмий ходим; Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зоология дарсларида таълим шакл ва технологияларидан комплекс фойдаланишнинг инновацион моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги:
зоология дарсларида таълим шакл ва технологияларидан комплекс фойдаланишнинг мазмуни креатив топшириқларни ривожлантиришнинг тизимли, комплекс ва компетенциявий хусусиятлари ҳамда фанни ўқитишни ривожлантирувчи узлуксизлик, узвийлик, тадрижийлик ва инсонпарварлик каби таълим тамойилларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
зоология дарсларида таълим шакл ва технологияларидан комплекс фойдаланишнинг структураси, мазмуни, функциялари, тамойиллари, босқичлари, мезонлари ва фаолият механизмлари ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини имплементация қилиш орқали такомиллаштирилган;
зоология дарсларида таълим шакл ва технологияларидан комплекс фойдаланишнинг инновацион модели ва алгоритмик харитасининг дидактик таъминоти идентив хусусиятларга кўра ўқитиш воситалари, методлари ва шаклларининг интелектуал топшириқлар, педагогик дастурий воситалар, тизимлаштирилган маълумотлар базаси, баҳоловчи-натижавий компонентларнинг узвийлигида такомиллаштирилган;
зоология дарсларида таълим шакл ва технологияларидан комплекс фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга оид ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг яшаш тарзи қонуниятлари, ўқитишнинг ривожлантирувчи функциялари ва дифференциялашнинг устуворлиги ҳамда янги таълим парадигмаларининг ривожланиш босқичларини асослашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зоология дарсларида таълим шакл ва технологияларидан комплекс фойдаланишнинг инновацион моделини такомиллаштириш асосида:
зоология дарсларида таълим шакл ва технологияларидан комплекс фойдаланишнинг мазмуни креатив топшириқларни ривожлантиришнинг тизимли, комплекс ва компетенциявий хусусиятлари ҳамда фанни ўқитишни ривожлантирувчи узлуксизлик, узвийлик, тадрижийлик ва инсонпарварлик каби таълим тамойилларига устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 02-02/4-1569-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқувчиларининг таянч компетенцияларини ривожлантиришга ва зоология фанидан таълим сифатини ошишига эришилган;
зоология дарсларида таълим шакл ва технологияларидан комплекс фойдаланишнинг структураси, мазмуни, функциялари, тамойиллари, босқичлари, мезонлари ва фаолият механизмлари ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини имплементация қилиш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялар ПҚ-2017-0927124-сон “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 02-02/4-1569-сон маълумотномаси). Натижада, таълим олувчиларнинг зоология фанидан таълим сифати ва самарадорлигини оширишга эришилган;
зоология дарсларида таълим шакл ва технологияларидан комплекс фойдаланишнинг инновацион модели ва алгоритмик харитасининг дидактик таъминоти идентив хусусиятларга кўра ўқитиш воситалари, методлари ва шаклларининг интелектуал топшириқлар, педагогик дастурий воситалар, тизимлаштирилган маълумотлар базаси, баҳоловчи-натижавий компонентларнинг узвийлигида такомиллаштиришга оид тавсияларидан Жиззах шаҳридаги 9,19,15, Навоий шаҳридаги 5,9,14 ва Самарқанд шахридаги 14,63,64-сонли мактаблари ўқув амалиётига жорий этилган  (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 02-02/4-1569-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган инновацион модел зоология ўқитиш сифати ва самарадорлигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish