Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Мурод Содиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мультимедиявий технологиялар асосида интерактив электрон ўқув курслардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3776.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: [Тайлаков Норбек Исақулович], педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Зайниддинов Ҳакимжон Насириддинович, техника фанлари доктори, профессор; Бозоров Ғиёс Садуллаевич, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мультимедиявий технологиялар асосида  яратилган интерактив электрон ўқув курслардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантиришга имкон берувчи  мультимедиали технологиялар интерактив намойиш этувчи, мультимедиали назорат қилувчи, анимацияли видео роликлар ва интекратив электрон таълим ресурсларини яратиш воситаларини киритиш орқали аниқлаштирилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабалари ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришда мультимедиали интерактив электрон ўқув курсларидан фойдаланишнинг методик асослари амалий дастурлар яратишга қўйиладиган ўқув материалини тақдим этишнинг синкретиклиги, комплементарлик ва ўқув-билиш фаолиятини эмоционал регуляциялаш тамойилларига устуворлик берилган мультимедиали материалларини қамраб олган дастурий воситаларни яратиш орқали такомиллаштирилган;
электрон ахборот таълим муҳитида педагогика олий таълим муассасалари талабалари ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришда мультимедиали интерактив электрон ўқув курслардан  фойдаланиш методикаси дидактик синтез имкониятлари, таълим жараёнида интерактив қайтар алоқалар (ўқyв мaтepиaлини ўзлaштиpиш жapaёнини нaзopaт қилиш, фoйдaлaнyвчи ҳapaкaтлapигa peaкция қилиш вa caвoллapгa жaвoб oлиш) ва интерактив мулоқотлар ҳамда  ўқув ахборотни кўргазмали-образли кўринишда тақдим этишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;  
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш усул ва воситалари “Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда “Blended learning” технологияси ҳамда мультимедиали интерактив электрон таълим ресурсларини яратишга асосланган H5P, Biteable ва Plickers каби онлайн ахборот хизматларини қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мультимедиявий технологиялар асосида интерактив электрон ўқув курслар яратиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришга имкон берувчи  мультимедиали технологиялари (интерактив намойиш этувчи, мультимедиали назорат қилувчи, анимацияли видео роликлар ва интекратив электрон таълим ресурсларини яратиш воситаларини) таснифи  5110100-математика ўқитиш методикаси   бакалавриат таълим йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган ҳамда ўқув дастурлари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августдаги 89-03-2809-сон маълумотномаси). Натижада  талабалар ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришнинг методик тизими такомиллаштрилиб ўқитиш самарадорлиги ошишига эришилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабалари ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришда амалий дастурлар яратишга қўйиладиган замонавий (ўқув материалини тақдим этишнинг синкретиклиги, комплементарлик ва ўқув-билиш фаолиятини эмоционал регуляциялаш) тамойилларига, шунингдек  интерактив қайтар алоқалар (ўқyв мaтepиaлини ўзлaштиpиш жapaёнини нaзopaт қилиш, фoйдaлaнyвчи ҳapaкaтлapигa peaкция қилиш вa caвoллapгa жaвoб oлиш) ва интерактив мулоқотлар ҳамда  ўқув ахборотни кўргазмали-образли кўринишда тақдим этишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган   мультимедиали интерактив электрон ўқув курслардан  фойдаланиш методикасини  ўқув жараёнида самарали қўллашга оид тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг ПЗ-2014-0905173317-рақамли (2014-2017 йй)  “Талабаларни касб-ҳунарга самарали йўналтириш орқали умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узвийлигини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг бажарилишида ва илмий натижаларида ўз аксини топган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августдаги 89-03-2809-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар педагогика олий таълим муассалари талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш механизми сифатида хизмат қилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришга имкон берапдиган  усул ва воситалари , яъни “Blended learning” технологияси ҳамда H5P, Biteable ва Plickers каби  онлайн ахборот хизматларидан фойдаланиш орқали   мультимедиали интерактив электрон ўқув курси яратилган бўлиб, Жиззах давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика институти ва Навоий давлат педагогика институти математика ўқитиш методикаси таълим йўналишида “Таълимда ахборот технологиялари” фани ўқитишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августдаги 89-03-2809-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар олий таълим муассасалари мультимедиали электрон ўқув адабиётларини яратиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish