Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Дилноза Арслановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тили дарсларида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида маданиятлараро бағрикенглик компетенциясини шакллантириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2174.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган.
Илмий раҳбар: Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса, Илмий Кенгаш рақами: Жиззах давлат педагогика  институти , PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: социалогия фанлари доктори, профессор Жўрақулов Фурқат Норйигитович, педагогика фанлари номзоди, доцент Ибрагимова Феруза Холбоевна.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили дарсларида ўқувчиларда маданиятлараро бағрикенглик компетенциясини шакллантириш механизмларини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тили дарсларининг педагогик-психологик шарт-шароитлари асосланиб, ўқувчиларда маданиятлараро бағрикенглик компетенциясини шакллантириш механизмлари фаолият муҳитини ташкил қилиш, бағрикенглик хатти-ҳаракатларини  ривожлантириш, этник, маданий ва диний фарқлар барқарорлигига асосланган ҳамкорлик стратегиясини яратиш ва гуруҳлараро бағрикенгликни барқарорлаштирувчи ҳолатларга устуворлик асосида такомиллаштирилган;
инглиз тили дарсларида маданиятлараро бағрикенглик тенгҳуқулилик, сиёсий тенглик, ўзаро ҳамкорлик, фидоийлик,ўзгалар қадриятларига ҳурмат билан ёндошишга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларда маданиятлараро бағрикенгликни шакллантириш модели таълим мазмуни, методлари, воситалари, маданиятлараро бағрикенглик компетенциясини шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларда маданиятлараро бағрикенгликни шакллантириш методикаси ва технологияси воситасида бағрикенглик тушунчасидан хабардорлик даражасини юксалтириб, ўзаро ҳурмат, раҳмдиллик,  бағрикенглик,  дўстлик каби туйғуларнинг ривожлантирилганлиги сабабига кўра самарадорлик  аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида ўқувчиларда маданиятлараро бағрикенглик компетенциясини шакллантиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
инглиз тили дарсларининг педагогик-психологик шарт-шароитлари асосланиб, ўқувчиларда маданиятлараро бағрикенглик компетенциясини шакллантириш механизмлари фаолият муҳитини ташкил қилиш, бағрикенглик хатти-ҳаракатларини  ривожлантириш, этник, маданий ва диний фарқлар барқарорлигига асосланган ҳамкорлик стратегиясини яратиш ва гуруҳлараро бағрикенгликни барқарорлаштирувчи ҳолатларга устуворлик бериш ҳамда инглиз тили дарсларида маданиятлараро бағрикенглик тенгҳуқулилик, сиёсий тенглик, ўзаро ҳамкорлик, фидоийлик,ўзгалар қадриятларига ҳурмат билан ёндошишга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилганлигига доир илмий-методик тавсиялар ОТ-Ф1-049 ракамли “Талабаларда ассертив хулкни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли амалий лойиха доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 15 декабрдаги 02-07-4084/04-сон маълумотномаси).  Натижада, инглиз тили дарсларида умумий урта таълим мактаби ўқувчиларида маданиятлараро багрикенглик компетенциясини шакллантиришга доир мавзуларни таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш имкони яратилган;    
инглиз тили дарсларида ўқувчиларда маданиятлараро бағрикенгликни шакллантириш модели таълим мазмуни, методлари, воситалари, маданиятлараро бағрикенглик компетенциясини шакллантириш ҳамда инглиз тили дарсларида ўқувчиларда маданиятлараро бағрикенгликни шакллантириш методикаси ва технологияси воситасида бағрикенглик тушунчасидан хабардорлик даражасини юксалтириб, ўзаро ҳурмат, раҳмдиллик,  бағрикенглик,  дўстлик каби туйғуларнинг ривожлантирилганлиги сабабига кўра самарадорлик  аниқлаштирилган оид тавсиялар ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулкни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли амалий лойихд доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 15 декабрдаги 02-07-4084/04-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқитувчилари томонидан қай даражада ушбу тушунчага тўхталиб ўтилишини ўрганиб чиқишни аниқлаш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish