Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбeкова Мунира Хамракуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбeкистон Рeспубликасида эркаклардаги кўкрак бeзи саратони касаллигини патоморфологик ва молeкуляр-гeнeтик хусусиятлари» 14.00.15–Патологик анатомия ва 14.00.14-Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2807.
Илмий раҳбарлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори; Алимходжаева Лола Телмановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юлдашева Наргиза Шавкатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молекуляр генетик тадқиқотларни жорий этиш ва янги текшириш алгоритмларини ишлаб чиқиш орқали кўкрак бези саратони билан касалланган беморларни эрта ташхислаш ва прогнозлашнинг замонавий усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
RE, RP, Her2/neu, KI67 маркерларнинг эркакларда кўкрак бези саратони прогнозига таъсирининг аҳамияти, ўсимта томирларининг мавжудлиги ва зичлиги ўртасида тўғридан-тўғри пропорционал боғлиқлик мавжудлиги, беморларда проксимал омилларнинг башоратлаш тартиби асосланган;
текширув гуруҳларида аниқланган фенотипларда эркакларнинг ёши билан манфий эстрогенли ҳолат ўртасида боғлиқликни аниқлаш натижасида эркакларда кўкрак бези саратонини эрта ташхислаш ва олдини олиш тартиби исботланган;
касалликнинг босқичи ва хавф категориясига боғлиқ равишда онкоэпидемиологик мониторингни ўтказиш орқали эркакларда кўкрак бези саратони асоратларини олдини олишга қаратилган ташхислаш тартиби асосланган;
эркакларда кўкрак бези саратони ўсмали томирларнинг гетерогенлигини инобатга олган ҳолда касаллик ривожланишининг клиник-морфологик ва молекуляр-генетик омилларни баҳолашнинг аҳамияти исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбeкистон Рeспубликасида эркаклардаги кўкрак бeзи саратони касаллигини патоморфологик ва молeкуляр-гeнeтик хусусиятларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбeкистон Рeспубликасида эркаклардаги кўкрак бeзи саратони касаллигини патоморфологик ва молeкуляр-гeнeтик хусусиятларини оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбeкистон Рeспубликасида эркакларда кўкрак бези саратони касаллигининг молекуляр генетик ва патоморфологик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 сентябрдаги 8н-з/471-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эркакларда кўкрак бези саратонини эрта ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
Ўзбeкистон Рeспубликасида эркаклардаги кўкрак бeзи саратони касаллигини патоморфологик ва молeкуляр-гeнeтик хусусиятларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд ва Сирдарё вилоят фиаллари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 декабрдаги 08-38373-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ёш катталашиб борган сари эркакларда кўкрак бези саратонини эрта ташхислаш, самарали даволаш тартибини ишлаб чиқиш, эрта башоратлаш, операциядан кейинги реабилитация даврини яхшилаш, ўлим кўрсаткични камайтириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish