Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанкулов Уктам Мухаммадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўғри ичак ампуляр қисми саратонида аъзо сақловчи жаррохлик амалиётларини бажаришнинг морфологик ва клиник асослари» 14.00.15–Патологик анатомия ва 14.00.14-Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2806.
Илмий раҳбарлар: Исраилов Ражаббай, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупбеков Аброрбек Ахмаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори; Рахимов Нодир Махамматкулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аъзо сақловчи жарроҳлик амалиётини бажаришнинг морфологик жиҳатлари туфайли тўғри ичак саратони билан хасталанган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўғри ичак ампула қисми хавфли ўсмасида аъзони сақловчи жарроҳлик амалиётларининг қониқарсиз оқибатлари саратоннинг морфологик жиҳатларига боғлиқлиги исботланган;
тўғри ичак ампула қисми саратоннинг морфологик тузилиш даражасидан келиб чиққан ҳолда аъзони сақловчи жарроҳлик амалиётини бажаришга кўрсатмалар асосланган;
саратоннинг гистотипига боғлик равишда амалга оширилган жаррохлик амалиётларидан сўнги даврда беморларда ўсманинг метастазсиз ва рецидивсиз яшаш кўрсаткичларини узайиши билан бирга, уларнинг келиб чиқиш даражасининг ҳам кескин камайиши исботланган;
жарроҳлик амалиётидан олдин эндолимфатик поликимётерапия ва минтақавий лимфатик поликимётерапия, кейинчалик орган сақловчи жарроҳлик амалиётини бажариш билан бирга гипоксирадиотерапияни бирга олиб бориш тартибини киритиш орқали тўғри ичак ҳавфли ўсмаси билан оғриган беморларни комплекс даволашга янгича ёндошув ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўғри ичак ампуляр қисми саратонида аъзо сақловчи жаррохлик амалиётларини бажаришнинг морфологик ва клиник асосларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўғри ичак ампуляр қисми саратонида аъзо сақловчи жаррохлик амалиётларини бажаришнинг морфологик ва клиник асосларини оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тўғри ичак пастки ампуляр кисми саратонида даволаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги 8н-д/264-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ташкиллаштирилмаган тўғри ичак ампуляр қисми саратонининг дастлабки босқичларида таъсир қилувчи омилларига гигиеник баҳо бериш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
тўғри ичак ампуляр қисми саратонида аъзо сақловчи жаррохлик амалиётларини бажаришнинг морфологик ва клиник асосларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шахар ва Сирдарё вилояти филиаллари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 декабрдаги 8-38375-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ёш катталашиб борган сари кейинги эрта асоратлар сонини, узоқ рецидивлар ва метастазларни пасайтириш ҳисобига уларнинг реабилитация муддатларини қисқаришига, шунингдек, Т3-4N0-1М0 босқичидаги тўғри ичак хавфли ўсмаси билан хасталанган беморларда ўлим кўрсаткичларини камайтириш орқали беморларнинг умрини узайиши ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish