Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Бахром Собиржаневичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйи минтақасида (Хоразм вилояти мисолида) яшовчи ўзбек аёллари популяциясида рецидивланувчи сут бези ракининг патоморфологик характеристикаси» 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Tib565.
Илмий раҳбар: Магрупов Баходир Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори; Дауреханов Асатой Маметович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қосимхожиев Мухаммаджон Иброхимжон ўғли, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи худудларида сут бези саратонини патоморфологик тавсифини, қайталаниш холатлари, замонавий ўзига хос хусусиятларини ва уларнинг патологоанатомик ташхисида дифференциалланган ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта сут бези саратони шаклларининг тузилиши Хоразм вилоятида (Оролбўйида) яшовчи беморларда ўсманинг инвазивлиги хусусиятларига асосланган замонавий халқаро гистологик таснифни, қайталаниш хавфининг корреляция боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда саратоннинг гистологик шакли ва градация даражаси аниқланган;
биринчи марта Хоразм вилоятида (Оролбўйи зонаси) яшовчи беморларда кўкрак бези сут йўли ичи ва бўлак ичи инвазив саратоннинг эрта ва кеч рецидивларнинг ривожланишида етакчи роли аниқланган, шунингдек Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан қиёсий таҳлил қилинган;
биринчи марта морфологик тадқиқотлар мажмуаси, шу жумладан иммуногистокимё ва электрон микроскопия ёрдамида рецидивланувчи сут бези ўсмаларининг морфологик хусусиятлари ва уларнинг терапевтик патоморфози ўрганилиб, ўсмаларнинг такрорланишини башоратлаш учун стромал реакциялар ва лимфоцитар инфилтрациянинг диагностик аҳамияти исботланган;
биринчи марта Хоразм вилоятида (Оролбўйида) яшовчи беморларнинг ҳолатини ретроспектив таҳлили асосида, сут бези саратони қайталаниши хавфини узоқ муддатли башоратлаш ҳамда комплекс даволашни оптималлаштириш имконини берадиган янги диагностика мезонлари асосланган;
биринчи марта сут бези ўсмаларининг рецидивланишининг комплекс даволаш ҳажмига, шу жумладан кимётерапия, гормонал терапия ва жарроҳлик ёрдамига боғлиқлигининг математик қийматлари аниқланган;
биринчи маротаба полифакторли таҳлил усуллари асосида рецидивланувчи сут бези саратонини рецедивларини аниқ башоратлаш имконини берадиган полифакторли компьютер моделлаштириш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оролбўйи минтақасида яшовчи ўзбек аёллари популяциясида рецидивланувчи сут бези саратонининг патоморфологик тавсифини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Оролбўйи минтақасида яшовчи ўзбек аёллари популяциясида рецидивланувчи сут бези саратонининг патоморфологик тавсифини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Аёлларда сут бези саратонида иммуногистокимёвий тадқиқотлар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 4 ноябрдаги 8н-з/593-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аёлларда сут бези саратони келиб чиқиши ривожланиши ва касалликни ташхислашда иммуногистокимёвий тадқиқотлардан фойдаланиш асосида баҳолаш имконини берган;
Оролбўйи минтақасида яшовчи ўзбек аёллари популяциясида рецидивланувчи сут бези саратонини патоморфологик тавсифини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сут бези касалликларининг патоморфологияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 4 ноябрдаги 8н-з/593-сон сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Оролбўйи минтақасида яшовчи ўзбек аёллари популяциясида рецидивланувчи сут бези саратонининг патоморфологик ўзгаришлари олдини олиш тизимини ишлаб чиқиш орқали касалликни камайтириш ва аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
Оролбўйи минтақасида яшовчи ўзбек аёллари популяциясида рецидивланувчи сут бези саратонининг патоморфологик тавсифини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика патологик анатомия маркази, Хоразм вилояти патологик анатомияси бюроси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 декабрдаги 08-39444–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сут бези хавфли ўсма касалликлари ривожланишидаги хавф омилларини эрта ташхислаш, касалликнинг кечиши ва асоратлар хавфини ўз вақтида баҳолаш, касалликни даволаш ва олдини олишга самарали ёндошувларни танлаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish