Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортиқов Бобомурод Баймаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID -19 инфекцияси билан оғриган беморларни овқатланиш ҳолатини гигиеник таҳлил қилиш ва илмий асослаш» 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2708.
Илмий раҳбар: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус инфекцияси билан хасталанган беморларни соғлом овқатланишини замонавий янги ихтисослаштирилган озуқавий маҳсулотлар билан бойитиш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор короновирус инфекцияси билан хасталанган беморларда овқатланиш статуси (озуқа ва метаболик компонентлар) асосланган;
илк бор республикада имбир ва қора седана сақловчи юмшоқ ва қаттиқ желатинли капсулалар учун техник шартлар ва технологик йўриқномалар ишлаб чиқилган;
таркибида имбир ва қора седана сақловчи юмшоқ ва қаттиқ желатинли капсулаларнинг тиббий-биологик хавфсизлиги исботланган;
коронавирус инфекцияси билан хасталанган беморларни соғлом овқатланишини замонавий янги ихтисослаштирилган озуқавий маҳсулотлар билан бойитиш орқали беморларни даволашдаги самарадорлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID -19 инфекцияси билан оғриган беморлар овқатланиш ҳолатини гигиеник таҳлил қилиш ва илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
коронавирус билан хасталанган беморлар саломатлик ҳолатини яхшилаш ва уни олдини олиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Коронавирус билан касалланган беморлар учун желатинли капсула- қора седанинг озуқавий ва биологик қийматини ўрганиш усули» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 октябрдаги 8н-з/517-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аҳолининг саломатлигини ва иш қобилиятини тиклаш имконини берган;
коронавирус инфекцияси билан хасталанган беморлар овқатланиш ҳолатини гигиеник таҳлил қилиш ва илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Ўзбекистон Республикаси санитария эпидемиология осайишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Бухоро виолояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 08–37259–сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши коронавирус билан хасталанган беморларнинг сифатли овқатланишини ташкил этиш, саломатлик ҳолатини мустаҳкамлаш бўйича тизимли профилактик ва соғломлаштириш тадбирларини йўлга қўйиш, витамин ва минерал моддаларнинг етишмаслиги натижасида юзага келадиган касалликлар ривожланишини эрта олдини олиш ҳамда ўз вақтида баҳолаш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish