Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджибаева Раъно Бахадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибавий гидронефрозда лактофлорнинг буйрак микроциркуляцияси ўзгаришлар динамикасига  ва қон реологиясига таъсири» 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib670.
Илмий раҳбар: Ирискулов Бахтияр Уктямович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Зокиров Ёркин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шавахабов Шавкат Шанасирович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сийдик йўлининг бир томонлама тўлиқ тўсилишида буйрак паренхимасининг микроциркуляция бузилишларининг динамикасини, қайтмас жараёнлар келиб чиқиш вақтини ва буйрак паренхимасини дори воситалари билан метаболик ҳимоя қилишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сийдик найининг бир томонлама тўлиқ тўсилиши оқибатида буйрак пўстлоқ паренхимасининг микрогемодинамикаси бузилишлари ва реологик ўзгаришлар динамикасининг батафсил баҳолаш натижасида гидронефрозда микроциркуляция бузилишларнинг ривожланиши асосланган;
окклюзия томонидаги буйраклар микроциркуляцион оқимининг бузилиши тўсилиш давомийлигига боғлиқ бўлиб, бу трофик буйрак паренхимасининг бузилишига, тўқима гипоксиясининг ривожланишига ва эрта (1, 3, 5 кунлари) динамик функционал бузилишларнинг пайдо бўлишига ва кейинчалик тажриба вақтида (14 ва 30-кунлар) қайтарилмас таркибий ўзгаришларга олиб келиши исботланган;
бир буйрак вазифасининг бузилишида иккинчисининг микрогемациркулятор тизимининг адаптив қайта тузилиши билан жавоб бериши, бу кичик томирларнинг кенгайиши ва улардаги қон оқимининг чизиқли тезлигининг ошиши билан намоён бўлиб, унинг гиперфункциясини таъминлаш тартиби исботаланган;
сийдик йўли боғлангандан сўнг 7 кун давомида тери остига лактофлора қилинган каламушларда қон оқимига қўлланиладиган босимнинг барча қийматларида қоннинг динамик ёпишқоқлиги соғлом ҳайвонларнинг ўхшаш кўрсаткичларидан статистик жиҳатдан ишончсиз фарқ қилиши ва тажрибанинг 14 ва 30-кунларида меъёрлашиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тажрибавий гидронефрозда лактофлорнинг буйрак микроциркуляцияси ўзгаришлар динамикасига ва қон реологиясига таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тажрибавий гидронефроз шароитида лактофлорнинг буйрак микроциркуляцияси ва қон реологиясига таъсири такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Метаболическая защита гидронефротически трансформированной почки препаратом лактофлор» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 08 апрелдаги 8н-з/157-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома  буйракнинг микроциркуляция ва қон реологиясининг тизимли касалликларида антиоксидант ва мембранани барқарорлаштирувчи дорилар сифатида жорий этишга имкон бериш орқали касалликни эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
тажрибавий гидронефрозда лактофлорнинг буйрак микроциркуляцияси ўзгаришлар динамикасига ва қон реологиясига таъсирини баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент фармацевтика институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Олий ўқув юртлариаро илмий тадқиқотлар лабораториясининг  тажриба лабараторияларнинг  амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 6 декабраги 08-38751-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши экспериментал ҳайвонларда сийдик найи боғлангандан сўнг лактофлорни 7 кун давомида тери остига юборилиши қон оқимига қўлланиладиган босимнинг барча қийматларида қоннинг динамик ёпишқоқлиги соғлом ҳайвонлардагига ўхшаш кўрсаткичлардан бироз фарқ қилди ва  14 ва 30 кунларида меъёрлаштириш ҳисобига касалликни даволаш учун сарфланадиган  иқтисодий харажатларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish