Sayt test rejimida ishlamoqda

Наврўзов Дилшод Қадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Орол бўйида яшовчи болалар ва ўсмирларда умуртқа поғонасининг турли қисмлари антрпометрик кўрсаткичларининг ёшга хос хусусиятлари» 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib832.
Илмий раҳбар: Рузибаев Рашид Юсупович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла  Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Орол бўйида яшовчи 1-16 ёшли болалар ва ўсмирларда умуртқа поғонаси турли қисмлари антропометрик кўрсаткичларини болаликнинг турли даврларида ёшга, жинсга ва яшаш худудига қараб ўзгариши динамикасини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Орол бўйида яшовчи 1 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар умуртқа поғонасининг таркибий қисмлари солиштирма антропометрик кўрсаткичларининг ёшга боғлиқ ўзгариш хусусиятлари асосланган;
 1 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар умуртқа поғонаси турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларини яшаш худудига (қишлоқ ва шаҳар худуди) мувофиқ ўзгариши исботланган;
1 ёшдан 16 ёшгача болаларда умуртқа поғонаси турли қисмлари антропометрик катталиклар динамикаси Жанубий Орол бўйи худуди учун аниқ ифодалаб берилган;
Жанубий Орол бўйида яшовчи 1-16 ёшли ўғил ва қиз болалар умуртқа поғонаси бўйин, кўкрак, бел ва думғаза-дум қисмларининг антропометрик параметрларни жинсга боғлиқ ўзгариши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Орол бўйида яшовчи болалар ва ўсмирларда умуртқа поғонасининг турли қисмлари антропометрик кўрсаткичларининг ёшга хос хусусиятларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жанубий Орол бўйида яшовчи болалар ва ўсмирларда умуртқа поғонасининг турли қисмлари антропометрик кўрсаткичларининг ёшга хос хусусиятларини оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болалар ва ўсмирларда умуртқа поғонасида антропометрик текшириш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 8н-з/188-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жанубий Орол бўйида истиқомат қилиб келаётган болалар ва ўсмирларнинг умуртқа поғонасининг ривожланишига  экологик, гигиеник ва ижтимоий омиллар таъсирида юзага келадиган морфологик ўзгаришларни баҳолаш ва олдини олиш имконини берган;
жанубий Орол бўйида яшовчи болалар ва ўсмирларда умуртқа поғонасининг турли қисмлари антропометрик кўрсаткичларининг ёшга хос хусусиятларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Қарақалпоғистон Республикаси Тўрткул туман тиббиёт бирлашмаси, Хоразм вилояти Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 июндаги 08-18312-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши болалар ва ўсмирлар умуртқа поғонаси антропометрик ўлчаш усулларини ва умуртқа поғонасини ёшига мос равишда ўсишини тахлил қилиш, шунингдек, Жанубий Орол бўйида худудига кирувчи Хоразм вилоятида доимий истиқомат қилувчи болалар ва ўсмирлар умуртқа поғонасини турли қисмлари антропометрик кўрсаткичларини ёшига хос ривожланиши хусусиятларини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish