Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиев Алишер Кадиралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир панкреатитда апоптоз ривожланишининг биокимёвий механизмлари ва уни коррекциялаш йўллари» 03.00.01–Биокимё (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.1.PhD/Tib1604.
Илмий раҳбар: Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Носиржон Мухамеджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир панкреатитда апоптозни ривожланишини биокимёвий механизмларини баҳолаш ва уни коррекциялаш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир тажриба панкреатити моделида биринчи марта апоптоз омиллари ва цитокин статусининг ҳолати, шунингдек, ушбу жараёнларга цитохром С ва сандостатиннинг таъсири мажмуавий таҳлил натижалари асосланган;
биринчи марта ўткир панкреатит ривожланишига металлопротеиназалар фаоллиги, улар ингибиторларининг миқорий нисбати ва уларга цитохром С ва сандостатиннинг биокимёвий таъсири механизмидаги ўзгаришларнинг  ўрни исботланган;
ўткир панкреатит ривожланишида ошқозон ости бези ацинар хужайралари ва гепатоцитлар апоптознинг ўрни ва бу жараёнларга цитохром С ва сандостатиннинг таъсири асосланган;
биринчи марта ўткир панкреатитда апоптозни ривожланишига цитохром С ва сандостатиннинг таъсирида  ошқозон ости бези ва жигарнинг гепатоцит ҳужайраларининг апоптозининг морфологик ўзгаришлар ва уни олдини олишнинг биокимёвий механизмлари исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўткир панкреатитда апоптоз ривожланишининг биокимёвий механизмлари ва уни коррекциялаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўткир панкреатитда апоптоз ривожланишининг биокимёвий механизмлари ва уни коррекциялаш йўлларини такомиллаштириш натижасида «Тажрибада панкреатитни даволаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 06880, 2022). Натижада ўткир панкреатитни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
ўткир панкреатитда апоптоз ривожланишининг биокимёвий механизмлари ва уни коррекциялаш йўллари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Цитохром С билан ўткир панкреатитда апоптозни коррекциялашнинг янги тамойилларини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н–з/316–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома апоптозни ривожланишида цитохром с нинг аҳамияти тасдиқланган ва уни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
ўткир панкреатитда апоптоз ривожланишининг биокимёвий механизмлари ва уни коррекциялаш усуллари, даволаш ва башоратлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли шифохонаси, Тошкент вилояти Қибрай тумани кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 08-40127-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ўткир панкреатит билан хастланган беморларни  самарали ташхислаш, даволаш сифатини ошириш, уларнинг асоратларини камайтириш, шунингдек, шифохонада бўлиш вақтини қисқартириш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish