Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматалиев Абдурасул Абдумаликовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аммиакли селитра суюқланмаси, аммоний сульфати ва фосфогипс асосида азот-олтингугуртли ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т170.

Илмий раҳбар: Намазов Шафоат Саттарович техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор; Таджиев Сайфитдин Мухитдинович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аммоний нитрати суюқланмасига (NH4)2SO4 ва фосфогипсни қўшиш асосида физик-кимёвий ва истеъмолчилик ҳусусиятлари яхшиланган азот-олтингугуртли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

NH4NO3 суюқланмасига (NH4)2SO4 ва фосфогипс қўшимчаларини 100 : 0,5 дан 100 : 15 гача оғирлик нисбатда қўллаш импорт магнезит қўшимчаси асосида олинган селитрага нисбатан АС доналар мустаҳкамлигини 2,5-4 баробар ошириши ва ёпишқоқлигини 2-3 баробар камайтириши аниқланган;

сульфат-гипс-нитратли суюқланма таркибида NH4NO3 нинг конверсияланиши исботланган;

сульфат-нитратли суюқланмада (NH4)2SO4 миқдори 40% гача бўлганда сепиш усули, (NH4)2SO4 миқдори 40% дан кўп бўлганда эса жадал аралаштириш усулида донадорлаш жараёни амалга оширилиши асосланган;

(NH4)2SO4 ёки фосфогипс қўшилган NH4NO3 суюқланмасини совитиш натижасида III фазанинг йўқлиги, ва тўғридан-тўғри II®IV га полиморф ўтиши орқали ҳарорат 25-45°С ўзгаришида доналар бузилмасдан маҳсулотнинг барқарор қолиши аниқланган;

NH4NO3 суюқланмаси ва (NH4)2SO4 асосида азот-олтингугуртли ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аммоний нитрати суюқланмасига (NH4)2SO4 ни қўшиш, кейинчалик сульфат-нитратли суюқланмани сепиш ёки жадал аралаштириш йўли билан донадорлаш орқали ёпишқоқлиги бўлмаган АС ва аммоний сульфат-нитратини олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:

импорт магнезит қўшимчасини маҳаллий хомашё – (NH4)2SO4 га алмаштириш йўли билан сепиш усулида ёпишқоқлиги бўлмаган АС олиш технологияси “Навоиазот” АЖда амалиётга тадбиқ этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2018 йил 11 январдаги 01/3-159/П-сон маълумотномаси). Натижада четдан келтирилаётган магнезит қўшимчасини маҳалий аммоний сульфатига алмаштириш орқали қўшимча хомашёсининг таннархини 11,3 баробарга камайтириш имконини берган;

донадор аммоний сульфат-нитрати олиш технологияси барабан-донадорлаштиргични қўллаш орқали “Навоиазот” АЖда амалиётга тадбиқ этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2018 йил 11 январдаги 01/3-159/П-сон маълумотномаси). Натижада яхшиланган хоссаларга эга модификацияланган АС ва аммоний сульфат-нитратини олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish