Sayt test rejimida ishlamoqda

Бутаев Руслан Бурибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ностационар магнит майдонида юпқа ток ўтказувчи қобиқларнинг магнитоэластик деформацияланиши(Магнитоупругое  деформирование токопроводящих гибких оболочек в нестационарном магнитном поле)”, 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/FM18
Илмий раҳбар: Индиаминов Равшан Шукурович физика-математика фанлари доктори, (DSc)
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:
Абдикаримов Рустамхан Алимханович физика-математика фанлари доктори,  профессор; Сагдиев Хамидулла техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади – ток ўтказувчи ферромагнит бўлмаган юпқа қобиқнинг ностационар механик ва электродинамик кучлар таъсиридаги магнитоэластик деформацияланишини жоул иссиқлигини ҳисобга олган ҳолда моделлаштириш, кучланганлик-деформацион ҳолатини тадқиқ қилишга бағишланган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электромагнитодинамик кучлар таъсири ва Жоул иссиқлигини ҳисобга олган ҳолда ток ўтказувчи ферромагнит бўлмаган юпқа қобиқнинг магнитоэластик ночизиқли деформацияланиши математик моделлаштирилган.
ностационар магнитоэлектромеханик кучлар таъсиридаги ферро-магнит бўлмаган ток ўтказувчи эгилувчан қобиқнинг магнитоэластик икки ўлчамли модели электромагнит қонуниятларни, геометрик ночизиқли боғланишларни ва Жоул иссиқлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
ферромагнит бўлмаган ток ўтказувчи эгилувчан конуссимон қобиқ термомагнитоэластик масаласи Жоул иссиқлигини ҳисобга олган ҳолда сонли ечиш алгоритми ва дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган.  
ток ўтказувчи ферромагнит бўлмаган юпқа конуссимон қобиқнинг электромагнитодинамик кучлар таъсирида термомагнитоэластик деформа-цияланиши геометрик, механик ва электромагнитомеханик параметрларни ўзгартирган ҳолда кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатлари бахо-ланган ҳамда электромагнит эффектлар асосланган.
ташқи бегона токнинг йўналиши ва зичлиги миқдорини танлаган ҳолда Лоренц кучи, бегона электр токи ва механик юкланишлар таъсирида бўлган ферромагнит бўлмаган ток ўтказувчи юпқа қобиқнинг эгилишини минималлаштиришга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги ностационар механик ва электродинамик кучлар таъсиридаги ферромагнит бўлмаган юпқа ток ўтказувчи қобиқ шаклидаги микроэлементларнинг магнитоэластик деформацияланиш жараёнини тадқиқ этиш учун ишлаб чиқилган математик моделлар,  сонли алгоритмлар ва дастурий воситалар асосида:
электромагнит мослашувликни ҳисобга олган ҳолда ностационар электродинамик кучлар таъсирида бўлган юпқа ток ўтказувчи қобиқ шаклидаги микроэлементга электромагнит майдонининг таъсирини аниқлашда Самарқанд вилояти «Электромагнит мослашув хизмати» таъсарруфида бўлган ўлчов қурилмаларида ишлатиладиган ток ўтказувчи юпқа конструктив микроэлементларига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлигининг 23.07.2021йил №33-8/5266-сон маълумотномаси). Натижада ностационар электродинамик кучлар таъсирида бўлган юпқа ток ўтказувчи қобиқ шаклидаги микроэлементнинг электро-магнитомеханик параметрлари учун ишлаб чиқилган тавсиялар асосида қобиқнинг мустаҳкамлиги 7-12% га орттирилишига эришилган, яратилган математик ва дастурий таъминот муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 7-9% га қисқартириш имконини берган;
ток ўтказувчи юпқа микроқобиқ шаклидаги конструктив микроэлементларнинг ностационар электродинамик кучлар таъсир жараёнларини аниқлаш ва уларда пайдо бўладиган электромагнит эффектларини таҳлил қилишда «AlNet» Шуба Корхонаси соҳа иш жараёнларида ишлатиладиган станцион ва ташқи роутер, коммутаторларнинг иккиламчи электр таъминот курилмаларида ишлатиладиган диод ва транзисторлари таркибидаги конструктив микроэлементларига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 23.07.2021йил №33-8/5266-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган тавсиялар асосида қурилмаларда ишлатиладиган юпқа микроқобиқларнинг ҳажмини қисқартиришга ҳамда мустаҳкамлигининг 9-11 % га оширилишига, электродинамик кучлар таъсирида бўлган юпқа микроқобиқ эгилишини минималлаштиришга эришилган ва иш унумдорлигини 6-9 % га оширишга имкон берган;
ностационар электродинамик кучлар таъсирида бўлган юпқа ток ўтказувчи қобиқ шаклидаги микроэлементнинг магнитоэластик деформацияланиш жараёнларини аниқлашда «ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АК Самарқанд филиали Қўшработ туман телекоммуникация боғламасига қарашли электрон автоматик станцияларининг электрон бошқарув машина-ларида ишлатиладиган ток ўтказувчи юпқа конструктив микроэлементларига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривож-лантириш вазирлигининг 23.07.2021йил №33-8/5266-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган тавсиялар асосида электромагнит майдони таъсиридаги юпқа ток ўтказувчи қобиқ шаклидаги микроэлементнинг мустаҳкамлигини 9-18 % орттирилишига ва муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 5-7 % га қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish