Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишонов Акбаржон Мухаматжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Гофрланган картоннинг мустаҳкамлик ва босма хоссаларини тадқиқ қилиш” 05.02.03-Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2660
Илмий раҳбар: Eшбaeвa Улбосин Жамаловна техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Қаюмов Жўрамирза Абдираматович, техника фанлари доктори, доцент; Буланов Исмоил Абдулмуминович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маккажўхори крахмалли+росса+натрий азид таркибили бактерицид хоссага эга бўлган янги таркибли елимловчи моддаларни гофрланган картон маҳсулотининг мустаҳкамлик ва босма хоссаларини такомиллаштришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гoфрлaнгaн кaртoн мaҳсулoти учун мaккaжўxoри крaxмaлли+рoссa+нaтрий aзид тaркибли бaктeрицид xoссaгa эгa бўлгaн вa юқoри ҳaрoрaтгa чидaмли бўлган eлимни қўллаш технологияси ишлаб чиқилган;  
елим таркибида ҳароратнинг ошиши ёки пасайиб кетиш каби камчиликларни бартараф этиш мақсадида елим тайёрлаш қурилмасида ҳароратни бир хил меъёрда ушлаб турувчи датчик таклиф қилинган;
гoфрлaнгaн кaртoн мaҳсулoти учун мaккaжўxoри крaxмaлли+рoссa+нaтрий aзид тaркибли eлимлoвчи мoддaлaрдaн фoйдaлaниб, қaдoқ мaҳсулoтининг мустaҳкaмлик хоссалари елим таркибига боғлиқлиги  аниқланган;
флeксoгрaфик бoсмa усулидa чoп этилгaн гoфрлaнгaн кaртoн маҳсулотлари юзaлaридa бўёқ ўтишининг бoсмa ускунa тeзлиги вa қoғoз юзa силлиқлигигa бoғлиқлиги босма-техник хоссаларини баҳолаш усулида aниқлaнгaн.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги маккажўхори крахмалли+росса+натрий азид таркибли елимдан фойдаланиб   тайёрланган гофрланган картон қадоқ маҳсулотларининг физик-механик ва босма-техник хоссаларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар бўйича олинган натижалар асосида:
янги таркибли маккажўхори крахмалли+росса+натрий азид таркибли елимдан фойдаланиб тайёрланган гофрланган картон “Europrint Kokand” МЧЖ босмахонасида ишлаб чиқаришга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 06-4473-сон маълумотномаси). Натижада янги таркибли елимдан фойдаланиб тайёрланган гофрланган картон қадоқ маҳсулотларини тайёрлаш технологик режимлари такомиллаштирилган, маҳаллий хомашёлар асосида тайёрланган елимдан фойдаланган холда тайёрланган гофрланган картонларни ҳар м2 учун 3 г  eлим тежаб қолинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish