Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердимуратов Умид Тагаймурадовичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалагичнинг самарали конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”,
05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2. PhD /Т2862.
Илмий раҳбар: Росулов Рузимурад Хасанович,     техника фанлари номзоди, доцент.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD. 03/30.12.2019.T.66.01
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш машинаси конструкциясини такомиллаштириш ва мақбул параметрларини асослаш орқали самарадорликка эришишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ифлосликлардан тозалагичнинг барабан қозиқчалари оғма қаторли қилиб бажарилганда толали чигитнинг ҳаракат зонаси ўзгаришини аниқлаш формуласи олинган, сонли ечимлари асосида қозиқчалар қатори оғиш бурчаги ортиши билан ҳаракат траекторияси узунлигини ортиши қийматлари аниқланган;
зарба назариясидан фойдаланиб толали чигит ва ундан ажралган чиқиндини кўп қиррали колосник эгри сирти билан зарбали таъсирлашувидан кейинги тезликлари ва оғиш бурчакларини ҳисоблаш формулалари олинган;
толали чигитни колосник оғма сиртига урилиш бурчагини ортиши толали чигит ва ажралган чиқиндини қайтиш тезликлари ҳисоблаш формулалари олинган, уларни ечимига кўра оғиш бурчагини ортиши қайтиш тезликлари ортишига олиб келиши аниқланган;
толали чигит билан колосник сирти орасидаги ишқаланиш ортиши зарбадан кейинги толали чигит ва чиқинди тезлигини ночизиқли қонуниятларда камайиши аниқланган, бунда толали чигит ва чиқинди массалари қанча катта бўлса, қайтиш тезликлари камаяди, шунинг учун тикланиш коэффициентлари мос равишда буровчи моментлар ошади, лекин барабанлар бурчак тезликлари камайиши аниқланган;
тозалагич қозиқчали ва аррачали барабанлари юритиш механизмларини, электр юритгич механик характеристикасини, инерцион, қайишқоқлик-диссипатив хусусиятлари ва технологик қаршиликларини инобатга олиб, машина агрегати динамика масаласи ечилган, ишчи органларнинг ҳаракат қонунлари, юкланишлари, ҳамда боғланиш графикларига асосан тавсия параметрлари аниқланган;
тензометрик усулда қозиқчали ва аррачали барабанлар ҳаракат қонунлари олинган, юкланишларни ортиши билан тажрибалар натижасида олинган регрессия тенгламалари асосида графиклар тахлилига кўра чиқувчи омилларнинг тавсия қийматлари олинган;
олти қиррали колосник буралиш бурчаги 90 да, барабан қозиқлари қаторини оғиш бурчаги 300 да, ҳамда иш унуми 6,5 т/соатда умумий тозалаш самараси 90,7% бўлиши ва чигит шикастланиши 1,25% дан ошмаслиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қия жойлашган қозиқли барабанли пахта тозалаш қурилмаси конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш агрегати “O‘zbekiston paxta-to‘qimachilik klaster uyushmasi” тасарруфидаги корхоналар, жумладан, “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖга қарашли Жарқўрғон пахта тозалаш корхонасида ва “Muzrabot Indenim claster” MЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“O‘zbekiston paxta-to‘qimachilik klaster uyushmasi” нинг 2022 йил          29 ноябрдаги 02/22-232 - сонли маълумотномаси). Натижада кўп қиррали колосник қирралари оғиш бурчаги 90 да барабан қозиқлари қаторини оғиш бурчаги 300 да ҳамда иш унумдорлиги 6,5 т/соатда умумий тозалаш самараси 90,7%, чигит шикастланиши 1,25 % дан ошмаслиги аниқланган.
V. Ихтирога патенти.
“Толали материалларни тозалагич”га берилган ихтиро патентига (№IAP07077 2022й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2022 

Yangiliklarga obuna bo‘lish