Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Сардор Дилмурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта чиқиндилари таркибидан саноатбоп тола ажратиш қурилмасини такомиллаштириш” 05.02.03- “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/T3120
Илмий раҳбар: Обидов Авазбек Азаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Қаюмов Абдул-Малик Хамидович, техника фанлари доктори, профессор; Мухамадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта чиқиндилари таркибидаги саноатбоп толаларни ажратувчи машина констуркциясини такомиллаштириш орқали тола ишлаб чиқариш самарадолигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахт пахта тозалаш корхонасида толали чиқиндиларни тозалаш қурилмасининг таъминловчи бункерига толали материални бир меъёрда узатиб берувчи автоматик тизим ҳамда чиқиндидан саноатбоп тола ажратувчи қурилма конструкцияси ишлаб чиқилган;
эркин жисм ҳаракати назарияси асосида чиқиндидан тола ажратиш қурилмасининг ажратувчи барабанида толали маҳсулотнинг ҳаракати ҳамда ажралиш жараёнларининг назарий асослари аниқланган;  
кўп омилли режали тажриба натижалари асосида тола ажратиш қурилмасига таъсир қилувчи асосий омилларнинг рационал конструктив ўлчамлари аниқланган;
чиқиндидан саноатбоп тола ажратиш қурилмасининг такомиллаштирилган конструкцияси ишлаши давомида аррали барабанлар валининг мустаҳкамлигини таъминловчи мақбул параметрлари аниқланган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Толани чиқиндилардан ажратиш қурилмасини жорий қилиш орқали олинган натижалар асосида:
чиқиндилар таркибидан саноатбоп толаларни ажратиш қурилмаси “Наманган Пахта Текс” МЧЖ “Косонсой пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 26 сентябрдаги 02/22-600-сон маълумотномаси). Натижада тола ажратиш самарадорлиги 15-17 % га, тола чиқиши эса 0,31 % га оширилган ҳамда иш унумдорлигини 400 кг/соатга етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish