Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Улуғбек Панжиевич
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўйлакбоп матоларнинг сифатини баҳолаш услубини такомиллаштириш” 05.06.01- “Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/T2694
Илмий раҳбар: Исмоилова Сабида Исроиловна, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Акмал Ахмедович техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.  
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тола таркиби турлича бўлган иплардан олинган кўйлакбоп матоларнинг сифатини аниқлаш услубини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли таркибли толалар аралашмасидан олинган трикотаж ипларига турли бурам бериш орқали тўқувчиликда ишлатиладиган янги ассортиментдаги ип ва ундан мато олиш усули ишлаб чиқилган;
турли таркибли толалар аралашмасидан мато ишлаб чиқариш учун технологик кўрсаткичлар ва мато мустаҳкамлигининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи регрессион боғланишлар тажриба натижаларини қайта ишлаш асосида кичик квадаратлар усули ёрдамида ишлаб чиқилган;
тола таркиби турлича бўлган матоларнинг чўзилиш диаграммаларидан, унинг чўзилиши жараёнида деформация модулининг ўзгариши хамда деформация модулларининг чўзилиш деформациясига боғлиқ ўзгаришлари деформация модулининг тажрибавий ва назарий қийматларни солиштириш асосида ночизиқ эканлиги аниқланган;
турли таркибдаги матоларнинг ташқи куч таъсиридан деформацияланишининг математик модели, яъни ночизиқ деформацияланиш қонунияти ишлаб чиқилган ҳамда матоларнинг узилиш кучини аниқлаш услуби матони узилиш вақтини хисобга олган холда назарий жиҳатдан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Турли толалар аралашмасидан сифатли кўйлакбоп матолар ишлаб чиқариш бўйича бажарилган илмий натижалар асосида:
таклиф этилаётган тола таркиби турлича бўлган иплар ва кўйлакбоп матолар ишлаб чиқариш “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига қарашли Бухоро ўқув ишлаб чиқариш корхонасида амалиётга жорий қилинди (Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига қарашли Бухоро ўқув ишлаб чиқариш корхонасининг 2022 йил 10 январдаги маълумотномаси). Натижада, кўйлакбоп матолар ишлаб чиқаришда ип сарфини 12-15%и миқдорида  тежаш имконияти яратилган;
таклиф этилаётган тола таркиби турлича бўлган иплар ва улардан олинган кўйлакбоп матоларнинг физик-механик хоссаларини аниқлаш ҳамда сифатини аниқлашнинг услуби “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “ШАРҚ ТЕКС ЛЮКС” МЧЖда амалиётга жорий қилинди (“ШАРҚ ТЕКС ЛЮКС” МЧЖ нинг 2022 йил 14 январдаги маълумотномаси). Натижада, кўйлакбоп матолар учун арқоқ сифатида ишлатиладиган ипларнинг сифати 10% га ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish