Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Сахробжон Рахмонжонович
техника фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани қайта ишлаш машинаcидаги аррали дискларни деформацион мустаҳкамлаш параметрларини шакллантиришнинг ҳисоблаш моделини ишлаб чиқиш” 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Т2399
Илмий раҳбар: Шин Илларион Гиоргиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Гайрат Атаханович техника фанлари доктори, профессор; Расулов Рўзимурод Хасанович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Пахта саноат илмий маркази” АЖ.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: арра диск тишларини дроб билан динамик дефформацион мустаҳкамлашда юзага келадиган физик-механик ҳодисалар асосида параметрларни шакллантиришнинг ҳисоблаш моделларини ишлаб чиқишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
арра диск тишларини микрошарчалар билан зарбалаб таъсир эттириш орқали деформациянинг мустаҳкамлаш жараёнининг технологик қолдиқ кучланишларни қийматлари аниқланган ва уларнинг ҳисоблаш модели ишлаб чиқилган;
динамик ишлов бериш жараёнида микрошарчалар билан такрорий  зарбалаш пайтида арра диск тишлари сирт юзаларининг мустаҳкамлаш чуқурлигини аниқлаш учун микрошарчанинг харакат тезлиги, ишлов берилаётган материал қаттиқлигини хисобга олган холда ҳисоблаш модели ишлаб чиқилган;
зарбалаш вақтида тезликни тикланиш коэффициенти орқали дробнинг кинетик энергиясини сарифланишини ҳисобга олувчи тишларнинг юза қатламидаги из чуқурлиги боғланиши тажриба натижаларини қайта ишлаш асосида олинган;
технологик кўрсаткичлар бўйича арра диск тишларини механик мустаҳкамлигини таъминлаш учун турли хаво босими орқали абразив оқимли ишлов бериш режими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пахта тозалаш корхоналарида жинлар учун арра диск тишларига дроб оқими билан ишлов бериб, тадқиқот ишларини олиб боришда илмий натижаларга асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
толани чигитдан ажратиш қурилмасининг арра дисклар тишларини деформацион мустаҳкамлаш усули Тошкент вилоятининг Бўка ва Пискент пахта тозалаш корхоналарида жорий қилинди (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2020 йил 8 сентябрдаги 03-18/2267-сонли маълумотномаси). Жорий этилган арра диск тишларининг чидамлилиги 3,0-4,5 баробар ошишига ҳамда технологик  асбоб-ускуналарнинг эксплуатация ишончлилиги ҳисобига (тола чиқиши, тукдорлик ва чигитларнинг шикастланиши) тола ва чигитнинг сифат кўрсаткичлари бўйича жинлаш самарадорлигини ортишига имконият яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish