Sayt test rejimida ishlamoqda

Бадретдинов Тимур Наильевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида контакт тармоғи таянчлари оғишини диагностика қилиш тизимини такомиллаштириш», 05.08.05 – Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам (В2021.1. РhD/Т2208):
Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, РhD.15/31.08.2022.T.73.02.
Расмий оппонентлар: Гайибов Тулкин Шерназарович техника фанлари доктори, профессор; Раджибаев Даврон Октамбаевич техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси энергетика муаммо-лари институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: контакт тармоғи таянчлари оғишини назорат қилишнинг мобиль тизимини яратиш орқали темир йўллар контакт тармоғини диагностика қилиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
контакт тармоғи темир-бетон таянчлари ишлаш муддатлари ва назорати кучайтирилган зоналарини аниқлаш имкониятини берувчи нуқсонли темир-бетон таянчлар тақсимланишининг Парето диаграммаси ишлаб чиқилган ва улар ишдан чиқиш интенсивлигининг тақсимланиши моделлаштирилган;
контакт тармоғи таянчлари оғиш бурчагини назорат қилиш усули асосида таянчлар оғишини диагностикалаш тизими ўлчашларни иккита ўзаро перпендикуляр текисликларда амалга ошириш ҳисобига такомиллаштирилган;
контакт тармоғи таянчлари оғишининг контакт осма геометрик параметрларига таъсирини баҳолаш имконини берувчи математик модель ишлаб чиқилган;
контакт тармоғи таянчлари оғишини динамик режимда диагностика қилиш имкониятини берувчи янги мобил қурилма ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Темир йўл контакт тармоғи таянчлари оғишини диагностика қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
темир йўл контакт тармоғи таянчларининг оғиш бурчагини аниқлаш усули ва унинг асосида ишлаб чиқилган мобил қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№ IAP 06910; 2022 й.). Ушбу усул ва мобил қурилма асосида контакт тармоғи таянчларининг турли йўналишлардаги оғишларини динамик режимда аниқлаш имконияти яратилган;
контакт тармоғи таянчларининг оғишини динамик ва тўхташ режимида аниқлаш учун ишлаб чиқилган мобил қурилма “Оғиш бурчагини аниқлаш” дастури билан бирга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Тошкент” электр таъминоти дистанциясига қарашли “Раҳимова” контакт тармоғи участкасидаги контакт тармоғи таянчларининг оғиш даражасини автоматик назорат қилиш учун қўлланилди (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 22 ноябрдаги №01/4139-22- сон маълумотномаси). Мобил қурилма ёрдамида контакт тармоғи таянчларининг турли йўналишлардаги оғишларини динамик режимда аниқлаш имконияти ҳисобига иқтисодий самарадорлик 105,5 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish