Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўриев Шухрат Хамроқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Юк поездларини тузиш режасининг бажарилишини назорат қилиш асосида темир йўл транспортида ташиш жараёнини бошқаришни такомиллаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2943.
Илмий раҳбар: Бутунов Дилмурод Баходирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назрилла Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Махкамов Нурмуҳаммад Янгибоевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юк поездларини тузиш режасининг бажарилишини назорат қилиш асосида темир йўл транспортида ташиш жараёнини бошқаришни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вагон оқимларини самарали ташкил этилишини аниқловчи юк поездларини тузиш режаси бузилишларини назорат қилиш классификатори бузилишлар тавсифи асосида такомиллаштирилган;
юк поездларини тузиш режаси бузилишларининг ташиш жараёни самарадорлигини белгиловчи темир йўл иш кўрсаткичларига таъсирини баҳолаш усуллари бузилишлар обектлари ва қийматларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
юк поездларини тузиш режаси бузилиш жараёнларини назорат қилиш ва бартараф этиш тизимининг математик модели технологик жараён хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
юк ва техник станцияларда юк поездларини тузиш режаси бажарилишини назорат қилишнинг такомиллаштирилган тизими инсон омилининг ташиш жараёнига таъсирини ҳисобга олган ҳолда яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юк поездларини тузиш режасининг бажарилишини назорат қилиш асосида темир йўл транспортида ташиш жараёнини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Станция технологик маркази” оператори иш жараёнини автоматлаштириш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи “Чуқурсой” саралаш станциясига юк поездларини тузиш режаси бажарилишини назорат қилиш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 16 августдаги 07/2837-22 маълумотномаси). Натижада “Чуқурсой” станциясида вагонларни қайта ишлашга сарфланадиган вақт 12%га камайган ва вагонларни қайта ишлаш қобилияти ошишига эришилган;
“Станция технологик маркази” оператори иш жараёнини автоматлаштириш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи “Назарбек” юк станциясига юк поездларини тузиш режаси бажарилишини назорат қилиш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 16 августдаги 07/2837-22 маълумотномаси). Натижада “Назарбек” станциясида вагонларни қайта ишлашга сарфланадиган вақт 10%га камайган ва вагонларни қайта ишлаш қобилияти ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish