Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидиров Жасуржон Эркинжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Темир йўл участкаларида автоматик локомотив сигнализация тизими сигналларини назорат қилиш усулини такомиллаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2718.
Илмий раҳбар: Курбанов Жанибек Файзуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёржон Неъматович, техника фанлари доктори, профессор; Рихсиев Дилмурод Хожиакбарович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл участкаларида автоматик локомотив сигнализация тизими сигналларини назорат қилиш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл автоблокировкали участкаларида поездлар кечикишларининг олдини олиш ҳамда уларни меъёрлаш учун вақт параметрларига боғланган ҳолда ифодалар ва математик моделлар такомиллаштирилган;
электр тортқили ва автоном участкаларда юзага келадиган носозликларни микропроцессорли бошқариш тизими асосида масъул электромеханикга онлайн тарзда етказиш усули  яратилган;
темир йўл рельс занжирлари билан автоматик локомотив сигнализацияси оралиғида юзага келадиган кодларнинг бузилишини назорат қилиш ва носозликларни башоратлаш усули технологик жараёнларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
автоматик локомотив сигнализация кодларининг параметрларини махсус лаборатория вагонига симсиз узатиш усули электр магнит мослашувчанликка эга ва халақитбардош модулларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл участкаларида автоматик локомотив сигнализация тизими сигналларини назорат қилиш усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
автоматик локомотив сигнализация тизимини назорат қилиш қурилмаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Ўзбекистон” локомотив депосида электровозларнинг автоматик локомотив сигнализациясини сигнал параметрларини текшириш учун “Қурилмаларни назорат-ўлчаш” бўлимида қўлланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 4 октябрдаги 01/3413-22-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган қурилма асосида автоматик локомотив сигнализация тизимидаги блокларни сигнал параметрларини ўлчаш орқали электр тортқили автоблокировкали участкаларда код сигналларининг аниқлиги ва халақитбардошлигини 2 баробарга ошириш имкони яратилган;
интерфейс дастурий таъминотли ва микроконтроллерли симсиз узатиш ҳамда қабул қилгич модулли қурилма “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Тошкент узел сигнализация ва алоқа” дистанциясида темир йўл участкаларида автоматик локомотив сигнализациясининг сигнал параметрларини текшириш учун “Махсус алоқа” вагонида қўлланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 4 октябрдаги 01/3413-22-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган ташхислаш мажмуаси асосида автоматик локомотив сигнализация тизими ҳолатини масофадан туриб ўлчаш ва олинган таҳлилий натижаларни участка электромеханикларига онлайн узатиш имкони яратилган, тизимни ўлчаш вақтлари 2 баробарга қисқартирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish