Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулхаев Хуршед Ғафуровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пушталарга ишлов берувчи қурилма параметрларини асослаш», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T209.

Илмий раҳбар: Тўхтақўзиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.01.

Расмий оппонентлар: Эргашев Исмоил Ташкентович, техника фанлари доктори, профессор; Худоёров Анваржон Назиржонович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: «BMKB-Agromash» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пушталарни сифатли юмшатиш ва бегона ўтларни йўқотиш ҳамда уларнинг юзасида майин қатлам ҳосил қилиш учун энергия ва ресурстежамкор қурилма ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пушталарга тўлиқ ишлов берувчи қурилманинг конструктив схемаси ишлаб чиқилган ва технологик иш жараёни асосланган;

пушталар ёнбағирларида бегона ўтларни йўқотилиши ва тупроқнинг сифатли юмшатилишини таъминловчи ротацион юмшаткич конструкцияси ишлаб чиқилган;

қурилманинг исканасимон юмшаткичи билан эгатлар тубига, ротацион юмшаткичи билан пушталарнинг ёнбағирларига ҳамда тишли юмшаткичи билан уларнинг тепасига ишлов бериш жараёнларини ифодаловчи аналитик боғланишлар асосида уларнинг мақбул параметрлари аниқланган;

пушталар тепасига ишлов бериш чуқурлигини барқарорлиги тишли юмшаткич параллелограмм механизмининг тортқилари ҳолатига боғлиқлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пушталарга тўлиқ ишлов берувчи қурилма ишлаб чиқиш ва унинг ишчи қисмлари параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

пушталарнинг бутун профили бўйича ишлов берувчи қурилма Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Пушта ва жўякларга ишлов бериш учун қурилма», №FAP 00753-2012 й.). Натижада пушталарга тўлиқ ишлов берувчи қурилманинг конструктив схемасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;

пушталар ёнбағирлари ўлчамларига мос планкали конуссимон ғалтакмолалардан ташкил топган ротацион юмшаткич учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Ротацион юмшаткич», №FAP 00888-2014 й.). Натижада бегона ўтларни тўлиқ йўқотилиши, майин тупроқли қатлам ҳосил қилиниши ва ундаги намни сақланишини таъминлаш имкони яратилган;

пушталарга ишлов бериш технологик жараёнлари бажарилишининг  сифат кўрсаткичларини баҳолашга дастлабки талаблар ва қурилма конструкциясини лойиҳалашга техник топшириқ ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/23-595-сон маълумотномаси). Натижада ишчи қисм турлари ва уларни рамада жойлаштириш схемаси асосланиб, қурилма конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;

пушталарга ишлов бериш учун ишлаб чиқилган қурилма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги фермер хўжаликларида, жумладан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, Наманган вилояти Поп ва Уйчи туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 02/23-595-сон маълумотномаси). Натижада пушталарга ишлов беришда ёнилғи сарфи 1,57 мартага ва фойдаланишдаги харажатлар 40,8 фоизга камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish