Мулданов Файзи Рискуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Робот кўз анализатори тизимини яратишнинг математик, дастурий ва техник таъминоти», 05.01.01- Муҳандислик геометрияси ва компьютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т680.
Илмий раҳбар: Турапов Улуғбек Уразкулович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар:Нишонов Ахрам Хасанович, техника фанлари доктори, профессор; Махкамов Анваржон Абдужабборович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади робот кўз анализаторида инсон юз тасвирини геометрик ҳарактеристикалари ёрдамида таниб олишнинг математик моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
видеотасвирдан қидирилаётган шахс юз тасвири жойлашган информатив соҳани аниқлашнинг тезкор алгоритми ишлаб чиқилган;
турли шароитлар (кундузги ва тунги) да шахс юз тасвирларининг сифат параметрларини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
корреляция коэффициенти усулида видеотасвирдаги инсон юз соҳасининг визуал сифат параметрларига асосан идентификациялаш алгоритми ишлаб чиқилган;
MapReduce технологияси асосида инсон юзи тасвирларини идентификациялаш жараёнларини тезлаштиришнинг функционал схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация доирасида ишлаб чиқилган алгоритмлар ва дастурий мажмуа асосида:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Жануби-Ғарбий Махсус ҳарбий округи 11130-ҳарбий қисмида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 22 октябрдаги 33-8/7448- сон маълумотномаси);
«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 22 октябрдаги 33-8/7448- сон маълумотномаси);
«Kompaniya lider kapital» MCHJ корхонасида истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича келгуси техник лойиҳаларда жорий қилиниши муносабати билан далолатнома тузилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 22 октябрдаги 33-8/7448- сон маълумотномаси);
«Temurshoxnodir servis» хусусий корхонасида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил22 октябрдаги 33-8/7448- сон маълумотномаси).
Яратилган дастурий таъминот Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий Ҳарбий округи 03195- сонли ҳарбий қисм томонидан шахс юз тасвирига кўра идентификация қилиш масаласини ечиш мақсади ва бажарилганлик ҳолатига биринчи даражали диплом билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 мартдаги «Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокида олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2848- сон қарорига мувофиқ ЖизПИнинг «Радиоэлектроника» кафедраси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Академик инновациялар фонди ( Жаҳон банки «Олий таълим модернизация қилиш» бош грант лойиҳаси, project ID 128516) томонидан молиялаштирилган «Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш» мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида яратилган дастури мажмуа лицей ва мактаб битирувчиларини идентификациялаш учун ишлатилган.
Натижада дастурий мажмуа амалиётга жорий қилинганда тажриба кузатув камерасидан олинган юз тасвирга дастлабки ишлов бериш: уларни маълумотлар базасида сақлаш, фильтрлаш, МБ сидаги мавжуд тасвирлар билан солишитириш ва идентификациялаш жараёнларини самарадорлиги 2,5 бараварга оширилганлиги ва сарфланадиган вақтни 25% қисқартириш имконияти яратилган.