Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Гулшан Руслановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Темир йўл тармоғида логистик терминалларни ривожлантириш ва жойлаштириш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/T2944
Илмий раҳбар: Худайберганов Сакижан Кабилджанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нурмухамедов Толаниддин Рамзиддинович, техника фанлари доктори, доцент; Махкамов Олимжон Хамдамович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл тармоғида логистик терминалларни ривожлантириш ва жойлаштиришнинг илмий асосларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл тармоғида логистик терминалларни ташкил этиш учун минтақанинг афзаллигига таъсир қилувчи омиллар юк ташишларга оид асосий кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
транспорт ишлари ҳажми ва халқаро транспорт йўлакларида логистик терминалларнинг ҳудудий жойлашувини ҳисобга олган ҳолда минтақаларни кластерлаш статистика модели такомиллаштирилган;
юк ишлари ҳажмини ҳисобга олган ҳолда транзит йўналишдаги энг рационал темир йўл станцияни танлаш ва унда логистик терминалларни жойлашувини режалаштиришнинг дастурий таъминоти асосида имитацион модел ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг минтақавий ривожланиши ва юксалишини белгиловчи интеграл кўрсаткичлар асосида темир йўл тармоғида логистик терминалларни потенциал жойлаштириш вариантларини баҳолаш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт-логистик терминалларни ривожлантириш ва жойлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро транспорт йўлакларида ҳудудий жойлашувини ҳисобга олган ҳолда юк ташиш объектларини потенциал жойлаштирилиш ҳудудларини кластерлашнинг статистик модели “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖда жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 17 августдаги 06/2854-22-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси минтақаларини кўрсатиладиган транспорт хизматлари ҳажмига боғлиқ равишда тўрт транспорт-логистик кластерга ажратиш ва гуруҳлаш имконияти яратилган;
GPSS дастури асосида терминалларидаги юк билан ишлаш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда логистика терминалларининг жойлаштирилиш ўрнини режалаштириш учун имитацион модел “Логистикани ривожлантириш ва рақамлаштириш Бош бошқармаси”да жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2022 йил 17 августдаги 06/2854-22-сонли маълумотномаси). Натижада муайян минтақа фойдасига талаб қилинган терминалларни яратиш ва уларда мақсадга номувофиқ логистик терминалларни қурилишига йўл қўймаслик мақсадида муқобил темир йўл станциялари аниқланган;
логистик терминалларни ривожлантириш ва уларнинг минтақавий рақобатбардошлигини ошириш масалаларига оид асосланган қарорларни қабул қилиш каби кўп мезонли вазифани баҳолаш усули “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 17 августдаги 06/2854-22-сонли маълумотномаси). Ушбу услубни қўллаш “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда минтақавий аҳамиятга эга бўлган юк объектини қуришда ишлов бериладиган юклар ҳажмини 1,12 ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган юк объектини қуришда эса – 1,09 баробар кўпайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish