Sayt test rejimida ishlamoqda

Инагамов Сардор Гафуржановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Юк вагонларнинг тормоз ускуналари конструкциясини такомиллаштириш”, 05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.4.PhD/Т3216:
Илмий раҳбар: Рахимов Рустам Вячеславович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, РhD.15/31.08.2022.T.73.02.
Расмий оппонентлар: Файзибаев Шерзод Собирович, техника фанлари доктори, профессор; Турсунов Хуршид Махмуджанович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юк вагонларининг тормозланиш самарадорлигини ошириш учун тормоз ускуналари конструкциясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юк вагони тормоз тизимини такомиллаштириш мақсадида тележкали тормоз тизимидаги елкаларга таъсир этувчи тормоз кучлари ва солиштирма қаршилик кучларини аниқлаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
тормоз тизимининг ричагли узатмаси деталларининг параметрларини инобатга олиб, тормоз тизимидаги елкаларни тўғри танлашга асосланган ҳолда тормозланиш самарадорлигини ошириш имконини берувчи юк вагонлари учун янги ричагли узатма тизими ишлаб чиқилган;
тормоз тизимини такомиллаштириш мақсадида, уни ричагли элементларининг конструкцияларини ўзгартириш ҳисобига асосланган геометрик ўлчамларини танлаш имконини берувчи ричагли узатма элементларининг чекли элементли модели ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган ричагли узатма юк вагони тормоз тизимининг самарадорлигини ошириш имконини берувчи янги уч блокли колодка конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Юк вагонларининг тормозланиш самарадорлигини ошириш учун тормоз ускуналари конструкциясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
тормоз тизимининг ричагли узатмаси деталларининг параметрларини инобатга олиб, тормоз тизимидаги елкаларни тўғри танлашга асосланган ҳолда тормозланиш самарадорлигини ошириш имконини берувчи юк вагонлари учун янги ричагли узатма тизими “Қуюв механика заводи” ШК да юк вагонларини қуриш жараёнида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2022 йил 25 августидаги № 2/5125 маълумотномаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Вагон хўжалиги бошқармасининг 2021 йил 6 июлдаги № 853-В, № 856-В сон маълумотномалари). Натижада, тележкали тормоз тизими жорий қилинган юк вагонлари самарадорлиги ошган ва уларни таъмирлаш учун кетадиган сарф харажатлар 10 фоизга камаяган;
Ишлаб чиқилган ричагли узатма юк вагони тормоз тизимининг самарадорлигини ошириш имконини берувчи янги уч блокли колодка конструкцияси “Қуюв механика заводи” ШК да юк вагонларини қуриш жараёнида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2022 йил 25 августидаги № 2/5125 маълумотномаси). Натижада юк вагони тормоз тизимини таъмирлаш жараёни соддалашди ва юк вагонларида қўлланилаётган колодкаларнинг соф оғирлиги 14,2 кг дан 11,82 кг га камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish