Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Кундуз Рузибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчилари математик тафаккурини шакллантиришда мантиқий масалалар”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1960.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий раҳбар: Маматов Машрабжон Шахабутдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Джумабоев Давлатбой Халиллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: В.И.Романовский номидаги Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчилари математик тафаккурини шакллантирувчи мантиқий масалаларни ечиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий тафаккурини ривожлантириш босқичлари  математик тафаккурни шакллантиришнинг дидактик функциялари асосида масалаларни тушуниш ва ечиш йўллари тартиблаштирилган таълим жараёнида фикрлашнинг мавҳумлик ва аниқлик даражаларига кўра аниқлаштирилган;
математик тафаккурни ривожлантириш технологиялари математик идрок ва қайта ишлаш каби ўлчамлиликка асосланган мантиқий ва ҳаётий топшириқ моделларини оғзаки ва ёзма ҳисоб интеграциясига йўналтирилган ижодий, диагностик муҳитда масала моҳиятини турларга ажратиб ўргатиш усулларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
математик тафаккурнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ўқувчиларда фикрлаш тезлигини ҳамда ахборотни синтезлаш сифатини кучайтиришга мўлжалланган мослашувчан ўқув топшириқларини якка ва жамоавий иш шаклларига оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
математик тафаккурни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти мустақил қарор қабул қилиш, хулосалашга мотивацияловчи тизимлилик, ўзаро боғлиқлик каби тамойилларни "тескари таълим (уй топшириқлари)" муҳитига фан ва табиат уйғунлигида киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синфлар математика дарслари жараёнида мантиқий масалаларни ечишга ўргатиш орқали ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий тафаккурини ривожлантириш босқичлари  математик тафаккурни шакллантиришнинг дидактик функциялари асосида масалаларни тушуниш ва ечиш йўллари тартиблаштирилган таълим жараёнида фикрлашнинг мавҳумлик ва аниқлик даражаларига оид тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган математика фанидан ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 22 апрелдаги 02-02/3-725-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мантиқий масалаларни ечиш орқали тафаккур қилиш қобилиятларини ривожлантиришга эришилган;
математик тафаккурни ривожлантириш технологиялари математик идрок ва қайта ишлаш каби ўлчамлиликка асосланган мантиқий ва ҳаётий топшириқ моделларини оғзаки ва ёзма ҳисоб интеграциясига йўналтирилган ижодий, диагностик муҳитда масала моҳиятини турларга ажратиб ўргатиш усулларини қўллашга доир таклифлардан А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик тасаввурларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йиллар) номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 22 апрелдаги 02-02/3-725-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида математик тафаккур шаклланиши самарадорлигини оширишга эришилган;
математик тафаккурни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти мустақил қарор қабул қилиш, хулосалашга мотивацияловчи тизимлилик, ўзаро боғлиқлик каби тамойилларни "тескари таълим (уй топшириқлари)" муҳитига фан ва табиат уйғунлигида киритиш асосидаги тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Тонг нафаси” номли дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини 2022 йил 18 ноябрдаги 02-02/210-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг математика фанини ўзлаштириш даражаларини ошириш, математик тафаккурини шакллантириш ва ривожлантириш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish