Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлчиев Машъалбек Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Электрон таълим муҳитида “Электр тармоқлари ва тизимлари” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3765.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Файзуллаев Жамшид Исмоилжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрон таълим муҳитида электр тармоқлари ва тизимлари фанини ўқитиш методикасини  такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида электр тармоқлари ва тизимлари фани меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжлари ва амалий дастурлар Matlab, Dualux, ASKUE, Radiomerни ўзаро оптималлаштириш ҳамда energiyatt.uz номли электрон сайт яратиш асосида такмилллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлиги энергетик масалаларни ечишда автоматлаштиришга хизмат қиладиган ASKUE, Radiomer электрон дастурлардан фойдаланиш ҳамда ассесмент технологияси ва график органайзерларнинг дидактик элементларини таълим жараёнида репродуктив, продуктив ва когнитив усулларини қўллашнинг компетенциявий мазмунига киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак энергетикларни тайёрлаш методикаси электр тармоқлари ва тизимлари фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи репродуктив, вариатив, қисман изланувчан компоненталарининг гипермедиа муҳитига уйғунлаштиришнинг методик заҳирасини яратиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак энергетикларни ўқитиш самарадорлиги касбий фаолият олиб бориш имкониятларини аниқловчи адекват баҳолаш мезонларининг касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга электрон таълим муҳитида электр тармоқлари ва тизимлари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
    электрон таълим муҳитида электр тармоқлари ва тизимлари фани меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжлари ва амалий дастурлар Matlab, Dualux, ASKUE, Radiomerни ўзаро оптималлаштириш ҳамда energiyatt.uz номли электрон сайт яратиш асосида такмилллаштиришга оид тавсиялар “Электр тармоқлари ва тизимлари” фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 89-03-2035-сон маълумотномаси). Натижада тегишли ўқув фанининг ишчи-ўқув дастури мазмунини такомиллаштиришга шароит яратилган;
    талабаларнинг касбий компетентлиги энергетик масалаларни ечишда автоматлаштиришга хизмат қиладиган ASKUE, Radiomer электрон дастурлардан фойдаланиш ҳамда ассесмент технологияси ва график органайзерларнинг дидактик элементларини таълим жараёнида репродуктив, продуктив ва когнитив усулларини қўллашнинг компетенциявий мазмунига киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Электр тармоқлари ва тизимлари” фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 89-03-2035-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим энергетика йўналишлари талабаларининг касбий компетентлиги ривожлантирилган ва таълим сифатини оширишга эришилган;
    бўлажак энергетикларни тайёрлаш методикаси электр тармоқлари ва тизимлари фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи репродуктив, вариатив, қисман изланувчан компоненталарининг гипермедиа муҳитига уйғунлаштиришнинг методик таминотини яратиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Электр тармоқлари ва тизимлари” фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 89-03-2035-сон маълумотномаси). Натижада “Электр тармоқлари ва тизимлари” фанини ўқитиш сифати оширилган ва талабаларнинг мутахассисликка бўлган қизиқишларини орттиришга эришилган.
    бўлажак энергетикларни ўқитиш самарадорлиги касбий фаолият олиб бориш имкониятларини аниқловчи адекват баҳолаш мезонларининг касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Электр тармоқлари ва тизимлари” фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 89-03-2035-сон маълумотномаси). Натижада аниқ фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish