Sayt test rejimida ishlamoqda

Югай Людмила Юрьевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноятларни очиш ва тергов қилишда шахснинг биометрик идентификациясидан фойдаланиш бўйича инновацион ёндашувлар”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси
(юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Yu178.
Илмий раҳбар: Расулев Абдулазиз Каримович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Тухташева Умида Абдиловна, юридик фанлар доктори, профессор; Ражабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Рахмонова Сурайё Махмудовна юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноятларни очиш ва тергов қилишда шахсни идентификациялашнинг биометрик технологияларидан фойдаланиш бўйича илмий асосланган, ҳуқуқий, ташкилий, техник-криминалистик ва инновацион таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсга доир маълумотларни, шу жумладан биометрик маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик учун ижтимоий асосланган жавобгарлик белгилаш зарурлиги асосланган;
кибержиноятларни очиш, тергов қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини
ва сақланишини таъминлаши шартлиги асосланган;
биометрик ва генетик маълумотларни электрон шаклда сақлашда уларнинг ўғирланиши, модификация қилиниши, ноқонуний ўтказилиши ёки жиноят содир этиш учун фойдаланилишига йўл қўймаслик мақсадида, ушбу маълумотлар шифрланган
ва криптографик ёки бошқа усулларда ҳимояланган бўлиши зарурлиги асосланган;
ягона телекоммуникация тизимини шакллантириш асосида ички ишлар органларининг ахборот тизими, ресурс ва маълумотлар базаси билан ахборот алмашиш механизмини оптималлаштириш мақсадида жиноятларни очиш ва тергов қилишда экспертиза, тергов, тезкор-қидирув  ва суд фаолиятини ахборот билан таъминлаш учун биометрик криминалистик маълумотлар базасини интеграциялаш зарурлиги асослаб берилган;
жиноятларни очиш ва тергов қилишда қайта очилган ҳолатлар ва янги далилар аниқлангани сабабли жиноят ишлари бўйича қўшимча ёҳуд такроран  биологик экспертиза ўтказилишида (бир марталик фойдаланиш назарда тутилган ва фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган моддий жисмлардан ташқари) моддий жисмлардан биометрик ва генетик ахборотлар олинганидан сўнг бу жисмлар ҳисобдан чиқарилмаслигининг зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноятларни очиш ва тергов қилишда шахсни биометрик идентификациясидан фойдаланишни такомиллаштириш мақсадида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик учун жавобгарлик белгилаш зарурлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодексининг 462-моддасини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига киритилган 1412-моддани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг спикер ўринбосари 2021 йил 1 мартдаги 02/4-233-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши шахсга доир биометрик маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланишига хизмат қилган;
кибержиноятларни очиш, тергов қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шартлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ЎРҚ-547-сон Қонунининг 271-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2021 йил 25 февралдаги 05/2-224-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши: шахсга доир биометрик маълумотларни ўғирлаш, ноқонуний ўзгартириш ва йўқ қилишдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
биометрик ва генетик маълумотларни электрон шаклда сақлашда уларнинг ўғирланиши, модификация қилиниши, ноқонуний ўтказилиши ёки жиноят содир этиш учун фойдаланилишига йўл қўймаслик мақсадида, ушбу маълумотлар шифрланган ва криптографик ёки бошқа усулларда ҳимояланган бўлиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги “Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 570-сон қарори билан тасдиқланган Биометрик ва генетик маълумотлар мавжуд бўлган моддий жисм ҳамда бундай маълумотларни шахсга доир маълумотлар базасидан ташқарида сақлаш технологияларига оид талаблар тўғрисида Низомнинг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 октябрдаги 25/1-2257-03-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши биометрик шахсий маълумотларни ўғирланиш, ўзгартирилиш ва ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилишга хизмат қилган;
ягона телекоммуникация тизимини шакллантириш асосида ички ишлар органларининг ахборот тизими, ресурс ва маълумотлар базаси билан ахборот алмашиш механизмини оптималлаштириш мақсадида жиноятларни очиш ва тергов қилишда экспертиза, тергов, тезкор-қидирув  ва суд фаолиятини ахборот билан таъминлаш учун биометрик криминалистик маълумотлар базасини интеграциялаш зарурати ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги «Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 645-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 21-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 январдаги 12/21-03-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ички ишлар органлари криминалистика маълумотлар базасидан комплекс ва тўлиқ фойдаланиш имконини берган;
жиноятларни очиш ва тергов қилишда қайта очилган ҳолатлар ва янги далилар аниқлангани сабабли жиноят ишлари бўйича қўшимча ёҳуд такроран  биологик экспертиза ўтказилишида (бир марталик фойдаланиш назарда тутилган ва фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган моддий жисмлардан ташқари) моддий жисмлардан биометрик ва генетик ахборотлар олинганидан сўнг бу жисмлар ҳисобдан чиқарилмаслиги шартлиги ҳақидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги “Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 570-сон Қарори билан тасдиқланган Биометрик ва генетик маълумотлар мавжуд бўлган моддий жисмларга ҳамда бундай маълумотларни шахсга доир маълумотлар базасидан ташқарида сақлаш технологияларига оид талаблар тўғрисида Низомнинг 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 октябрдаги 25/1-2257-03-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши моддий жисмлардан биометрик ва генетик маълумотлар йўқ қилинган ҳолларда, уларни қайта тиклаш ҳамда фойдаланишини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish