Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Шохрух Раззаковичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали ривожлантиришнинг назарияси ва методикаси”. 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (табиий фанлар)  (педагогика фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Ped332.
Илмий маслаҳатчи: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика  фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
  ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эргашева Гулрухсор Сурхонидинована, педагогика фанлари доктори, профессор; Ўтебаев Тажибай Тилиеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
  Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ўқув юртларида STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали ривожлантиришнинг назарияси ва методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
STEAM фанларига қўйилган узлуксизлик, узвийлик, яхлитлик, эвристик, ички-интенсиал ўзаро боғлиқлик талаблари билан STEAM фанлари мавзуларининг  универсал қонуниятли, иерархик, гносеологик, иллюстратив ва индуктив алоқадорликлари интерференция резонансини вужудга келтириш орқали такомиллаштирилган;
 STEAM фанлари таълимини моделлаштиришда ақлий, консенсус, гибрид ва илмий моделлар каби моделлаштириш компонентларидан фойдаланиб, табиий фанлар, технология, муҳандислик, дизайн ва математика фанларининг ўзаро боғланган моделлари  методологик ва мотивацион аспект асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларни STEAM фанлари асосида касбий тайёрлаш мазмуни таълим жараёнини моделлаштириш компонентлари (ақлий, консенсус, гибрид ва илмий моделлар)дан фойдаланиб, илмий, дизaйнeрлик, тexнoлoгик, муҳaндислик вa мaтeмaтик элeмeнтлaрнинг қoнуниятлaрини ўзaрo параллел интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
STEAM фанлар таълимини моделлаштириш методикаси STEAM фанларини рақамлаштириш имкониятини берувчи дастурий воситалар (MatCad, MatLab, Maple, Сrocodile Physics, Electronics Wor kbench Borland C++Builder 6 va Interactive Physics) ёрдамида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларни STEAM фанлари асосида касбий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикаси фанларни ўқитишдаги эмпирик билиш мeтoдлaри (кузaтув, тaққoслaш, умумлaштириш), мaнтиқий тaфaккур мeтoдлaри (aнaлиз вa синтeз, индукция вa дeдукция), нaзaрий билиш мeтoдлaри (aбстрaктциялaш, кoнкрeтлaштириш, aнaлoгия), эмпирик-нaзaрий тaфaккур мeтoдлари (мoдeллaштириш, лойиҳалаштириш) асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали ривожлантиришнинг назарияси ва методикаси (Техника олий ўқув юртлари мисолида) мавзусига доир таклифлар асосида:
STEAM фанларига қўйилган узлуксизлик, узвийлик, яхлитлик, эвристик, ички-интенсиал ўзаро боғлиқлик талаблари асосида STEAM фанлари мавзуларининг  универсал қонуниятли, ирархик, гносеологик, иллюстратив ва индуктив алоқадорликлари такомиллаштирилганига доир хулосаларидан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида бажарилган AIF-2/15 «Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларини татбиқ этиш марказининг 2022 йил 15 декабрдаги 02/-01-105-сон маълумотномаси). Натижада STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали талабалар мустақил таълимини самарали амалга ошириш ва STEAM фанларига қўйилган малакавий талаблар асосида фанларнинг ўқув таркиби ҳамда мавзулари алоқадорлигини такомиллаштириш имконини берган;
бўлажак муҳандисларни STEAM фанлари асосида касбий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикаси фанларни ўқитишдаги эмпирик билиш мeтoдлaри (кузaтув, тaққoслaш, умумлaштириш), мaнтиқий тaфaккур мeтoдлaри (aнaлиз вa синтeз, индукция вa дeдукция), нaзaрий билиш мeтoдлaри (aбстрaктциялaш, кoнкрeтлaштириш, aнaлoгия), эмпирик-нaзaрий тaфaккур мeтoдлари (мoдeллaштириш, лойиҳалаштириш) асосида такомиллаштирилганига доир хулосалари “Умумий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган бўлиб, илмий-назарий ва илмий-методик тавсиялари бакалавриат таълим йўналишларининг ўқитиш жараёнида қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июндаги 233-сон буйруғига асосан тасдиқланган,  гувоҳнома рақами №233-0371). Натижада бўлажак муҳандисларни STEAM фанларининг касбий-амалий масалаларни лойиҳалаштириш, интегратив билимларни шакллантириш ва STEAM таълим методикаси орқали муҳандислик масалаларини тадқиқ этиш имкониятини берган;
STEAM фанларини рақамлаштириш имкониятини берувчи дастурий воситалар (MatCad, MatLab, Maple, Сrocodile Physics, Electronics Wor kbench Borland C++Builder 6 va Interactive Physics) ёрдамида STEAM фанлар таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали ривожлантиришнинг модели такомиллаштирилганига доир хулосаларидан Қарши давлат университетида бажарилган ОТ-Атех- 2018-340 «Икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли тадқиқ этиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларини татбиқ этиш марказининг 2022 йил 15 декабрдаги 02/-01-105-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини, креатив ижодий ёндашувини, иновацион татқиқотчилик қобилиятларини ривожлантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish