Sayt test rejimida ishlamoqda

Кубаева Мавлуда Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига экологик тарбия беришда таълимнинг визуал технологияларидан фойдаланиш методикаси”), 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2376.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ашурова Санобар Юлдошевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Мажидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдусаматова Наргиза Жамолиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига экологик тарбия беришда таълимнинг визуал технологияларидан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларга экологик билим, экологик таълим, экологик тарбияни бериш ҳамда уларда экологик маданиятни таркиб топтиришга йўналтирилган таълимий фаолиятни ташкил этиш тизими педагогик визуаллаштириш технологиясининг инновацион потенциалини  аниқлаш натижасида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг ақлий ва билим фаоллигини юксалтиришга қаратилган визуал-дидактик кўргазмалилилик воситалардан экологик тарбия беришда фойдаланишнинг методик базаси когнитив билиш жараёнлари ва амалий бажариш билан интеграциялашган таълим-тарбиявий фаолият ишланмаларини яратиш асосида такомиллаштирилган;  
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига экологик таълим-тарбия беришда ўқув материалларни статик ва динамик визуал тасвирлар шаклида тақдим этишнинг ўзига хосликларини очиб бериш орқали тарбияланувчининг визуал-кўрув қобилиятини ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминоти (анимация, мультимедиа, 3D технология) такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларига экологик тарбия беришда таълимнинг визуал технологияларидан фойдаланишнинг самарадорлигини аниқлаш асосида экологик таълим-тарбия беришнинг инновацион имкониятлари бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига экологик тарбия беришда таълимнинг визуал технологияларидан фойдаланиш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
Экологик таълим-тарбия ҳақидаги билим, тасаввур ҳамда визуал технологияларни қўллашнинг самарали методлари асосида бўлажак тарбиячиларда экологик билим бериш ва таълимда визуал технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир хулосалари мактабгача таълим бакалавриат йўналиши учун тайёрлаган “Табиат билан таништириш назарияси ва технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 21 ноябрдаги 03-03/2-3167-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим сифати ва болаларда ижодий фаолият самарадорлиги оширилган;
турли таълимий фаолият мобайнида тарбияланувчиларнинг ақлий ва билим фаоллигини юксалтиришга қаратилган визуал-дидактик кўргазмалилик воситаларидан экологик тарбия беришда фойдаланишга доир таклифлар “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига экологик таълим ва тарбия бериш визуал технологияси” (“Фан ва табиат” маркази учун) электрон қўлланмасида ўз аксини топган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 21 ноябрдаги 03-03/2-3167-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларининг “Фан ва табиат” таълимий фаолиятида ҳар бир тарбиячи-педагогнинг визуал технологияларни самарали қўллаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
мактабгача ёшдаги болаларга экологик тарбия беришда таълимнинг визуал технологияларидан фойдаланиш орқали уларда экологик тарбиянини шакллантиришга оид тавсиялар Навоий шаҳридаги 26-, 24-, 10-, Самарқанд вилоят Қўшработ туманидаги 2-, 19-, 18- ва Бухоро шаҳридаги 80-, 53-, 44-сон давлат мактабгача таълим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 21 ноябрдаги 03-03/2-3167-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида педагогларнинг болаларга экологик тарбия беришда таълимнинг визуал технологияларидан фойдаланишга оид билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish